Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

15 April 2016
Амир Темур ва Темурийлар давридаги илм-фан ва маданият ривожининг жаҳон тамаддунидаги ўрни

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов Темурийлар тарихи давлат музейида “Амир Темур ва Темурийлар давридаги илм-фан ва маданият ривожининг жаҳон тамаддунидаги ўрни” мавзусидаги Республика илмий – амалий конференцияда, “Амир Темурнинг давлатдорлик иқтидорини ўрганишнинг моҳияти” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

12 April 2016
Глобаллашув жараёнида ёшларда интернет маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифалари

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шухрат Тухтабаев Наманган педагогика-мухандислик институти ҳамда Наманган вилояти Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтган “Глобаллашув жараёнида ёшларда интернет маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифалари” мавзусидаги минтақавий ёшлар анжуманида иштирок этди. 

09 April 2016
XXI асрда жаҳон сиёсати ва Ўзбекистон тажрибаси: сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатлари

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Алишер Кадиров Тошкент Шарқшунослик институтида бўлиб ўтган “XXI асрда жаҳон сиёсати ва Ўзбекистон тажрибаси: сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда “Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепциясининг асосий йўналишлари” номли маърузаси билан иштирок этди.

08 April 2016
Амир Темур шахси ва фалиятининг жаҳон тарихидаги ўрни ва аҳамияти

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси А.Кадиров ва А.Умирзаков Темурийлар тарихи давлат музейининг мажлислар залида бўлиб ўтган “Амир Темур шахси ва фалиятининг жаҳон тарихидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.

08 April 2016
Амир Темур – миллатимиз фахри ва ифтихори

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов ҳамда ушбу қўмита аъзоси О.Таджиев Муллатўйчи Тошмуҳамедов номидаги вилоят мусиқали драмма театрида бўлиб ўтган “Амир Темур – миллатимиз фахри ва ифтихори” мавзусидаги маданий-маърифий анжуманда иштирок этишди.

06 April 2016
"Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишларни кўриб чиқдилар. Уларнинг фикрича, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолияти жамоатчилик назорати объекти бўлмоғи мақсадга мувофиқ.

22 March 2016
Аҳиллик ва бирдамлик айёми

– Янгиланиш ва яшариш, шоду хуррамлик рамзи бўлган, покиза дилларни, эзгу ҳамда гўзал анъаналарни ўзида мужассамлаштирган Наврўз айёми куни кеча мамлакатимизда кўтаринки руҳда кенг нишонланди. Фусункор табиат бағрида, баҳор таомлари тортилган дастурхон атрофида тўпланган юртдошларимизнинг бугунги кунга шукроналик, бунёдкорлик ишларига камарбасталик, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаётганликларини мамнун қиёфаларидан яққол кўриш мумкин, – дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси Элдор ТУЛЯКОВ. 

10 March 2016
Аёл бахтли бўлса, оила мустаҳкам, жамият барқарордир

– Президентимизнинг Ўзбекистон хотин-қизларига йўллаган байрам табригини барчамиз, айниқса, биз, аёллар ғурур ва ифтихор билан тингладик. Бинобарин унда қайд этилганидек, биз Ватанимиз мустақиллигининг биринчи кунларидан бошлаб юртимизда оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш каби муҳим вазифаларни давлат сиёсати даражасига кўтарганимиз ва бу соҳада амалга ошираётган ишларимиз бугунги кунда жаҳон миқёсида ҳавас билан тан олинмоқда, – дейди "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси Дилфуза ЖАЛИЛОВА. 

15 February 2016
Жисмоний ва маънавий етук баркамол авлод – келажак пойдевори

– Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашнинг муҳим ва самарали омили бўлган жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган давр мобайнида бу соҳада мамлакатимизда катта амалий тажриба тўпланди. Натижада жаҳоннинг энг йирик ва нуфузли спорт мусобақаларида, хусусан бир пайтлар юртимиз спортчилари орзу қилган Олимпиада мусобақалари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида истиқлол фарзандлари кенг ва фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқдалар. Худди шу каби соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар Президентимиз раислигида ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам аниқ рақам ва мисоллар билан чуқур таҳлил қилиб берилди, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Дилфуза ЖАЛИЛОВА.

13 February 2016
Соғлом авлод келажаги учун ҳар биримиз масъул

– Давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида ҳам соҳадаги саъй-ҳаракатлар таҳлил қилинар экан, болалар спортини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар, соғлом оила, соғлом жамият асослари бўлган соғлом она ва болани тарбиялаш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш, жисмоний чиниққан, маънан соғлом руҳда вояга етказиш борасида эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинди, – дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси Ўрол ҲАИТОВ.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

14.06.2019
«АҚЛЛИ ШАҲАР»: ХАЛҚИМИЗ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ

Жорий йил 14 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

13.06.2019
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” ДП фракциясига янги раҳбар сайланди

Жорий йилнинг 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими