Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

Қонун лойиҳаси такомиллаштиришни талаб этади
30 September 2016
Қонун лойиҳаси такомиллаштиришни талаб этади

Партиямиз кексаларга ҳурмат, болаларга ғамхўрлик каби анъаналарни амалга ошириш ва ривожлантириб бориш жамиятдаги маънавий қадриятларнинг муҳим манбаи, деб ҳисоблайди ва бу борада ижтимоий соҳадаги ишларнинг самарадорлигини оширишни, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириб боришни қўллаб-қувватлайди.

Мутахассис фикри: Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига вақтинча юклашнинг ҳуқуқий жиҳатлари
12 September 2016
Мутахассис фикри: Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига вақтинча юклашнинг ҳуқуқий жиҳатлари

– Олий Мажлис Сенати Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни унинг зиммасига юкламасликни сўраб мурожаат қилса, Президентнинг вазифа ва ваколатларини қуйидаги конституциявий-ҳуқуқий асосларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири зиммасига юклаш мумкин, – дейди профессор Акмал Саидов. – збекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қабул қилган қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг қоида ҳамда нормаларига тўлиқ мос келади ва энг муҳими, мамлакатимиз миллий манфаатларига жавоб беради. 

Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз
31 August 2016
Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз

Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Истиқлолнинг янги авлоди: Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва кам бўлмаймиз!” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

24 June 2016
“Демократик кучлар блоки” ҳайвонот дунёси муҳофазасига оид қонун лойиҳаси юзасидан нуқтаи-назарини баён этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи “Демократик кучлар блоки”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган янги таҳрирдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

23 June 2016
Ўзбекистон – Хитой муносабатлари миллий қадриятларга асосланади

– Хитой Халқ Республикасининг раиси жаноб Си Цзиньпининг мамлакатимизга ташрифи муҳим сиёсий воқеа бўлди. Икки давлат раҳбарларининг учрашуви ҳар томонлама манфаатли эканлигини эътироф этиш ўринли. Хитой давлатининг раҳбари ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига келиб халқ вакиллари билан учрашуви эса, сиёсий соҳадаги муносабатларни янада мустаҳкамлади, – дейди "Миллий тикланиш" ДП фракцияси аъзоси Шухрат Тўхтабоев.

22 June 2016
Халқаро ҳамкорликнинг ёрқин намунаси

– Ўзбекистон Хитой билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий муносабатларга таянган стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хитой бой тарихий цивилизация ва ноёб маданиятга эга бўлган қўшнимиздир. Ўзбекистон-Хитой муносабатларини бугунги кунда дунё хамжамиятида танқис бўлиб бораётган ўзаро ишонч, ҳурмат ва муштарак манфаатларга таянган манфаатли муносабатларнинг ёрқин намунаси сифатида кўрсатиш мумкин, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров.

17 June 2016
Қонун лойиҳаси такомиллаштиришни талаб этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (интернетдаги манзили www.lex.uz) га норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни чоп этишнинг расмий манбаи мақомини беришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамаси бўлиб ўтди. Қонун лойиҳаси фракциялараро қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди Платформасининг ахборот соҳасида ахборот тизимларини бирлаштирувчи миллий ахборот тизимлари ва миллий ахборот ресурсларини ривожлантириш вазифаси белгиланган.

30 May 2016
Кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш узлуксиз жараён

– Давлатимиз раҳбарининг 2016-2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги Қарори Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган сифат босқичи даврида мамлакатимизда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳатларни мантиқий давом эттиришни назарда тутади, – дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Урал ХАИТОВ. 

28 May 2016
Депутат саноат корхонасига келди

Самарқанд шаҳридаги "8-март" масъулияти чекланган жамиятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Пардаев билан учрашув ўтказилди. Депутат дастлаб бу ерда ишчиларга яратилган меҳнат шароитлари, маҳсулот тайёрлаш жараёнлари, корхонанинг экспорт географияси билан танишди.

25 May 2016
Депутатлар Давлат бюджети ижросини кўриб чиқмоқдалар

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилишида жаҳон иқтисодиётида кечаётган мураккаб жараёнлар, салбий тенденциялар ва бозор конъюнктурасидаги беқарорликларга қарамасдан Ўзбекистонда Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан профицит билан ижро этилгани таъкидланди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими