Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси  жамоатчиликка ҳисобот берди
16 July 2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга қаратди. Жумладан, қонун ижодкорлиги соҳасида фракция аъзоларининг фаоллиги бирмунча ошгани кузатилди. Ҳисобот даврида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 9 та қонун лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган бўлса, уларнинг 5 тасида фракция аъзолари иштирок этди.

Фракциялар видеоселектор йиғилишида кўтарилган вазифаларга қандай муносабат билдирди?
08 July 2019
Фракциялар видеоселектор йиғилишида кўтарилган вазифаларга қандай муносабат билдирди?

Солиқ ҳам, коммунал тўловлар ҳам мамлакат бюджетини шакллантиришнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Ҳозирда узлуксиз электр энергияси ва табиий газ таъминоти йўналишидаги ишларни янада яхшилаш мақсадида етказиб берувчи тармоқларни модернизация қилиш, тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда.

344 нафар ёш иш билан таъминланди
28 June 2019
344 нафар ёш иш билан таъминланди

“Уйма-уй” лойиҳасида 3648 тадан зиёд хонадонга ташриф буюрилди. 2736 нафар ёшлар билан суҳбатлар ўтказилди. 344 нафар ишсиз ёшлар ишга жойлаштирилди. 243 нафар ёшларга имтиёзли кредит олинишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Демократик кучлар блоки йиғилишида  Президент нутқи муҳокама қилинди
24 June 2019
Демократик кучлар блоки йиғилишида Президент нутқи муҳокама қилинди

Йиғилиш иштирокчилари қонун ижодкорлиги фаолиятида депутатларнинг янада фаолроқ бўлиши билан бир қаторда, оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий ҳаётда аёлларнинг иштирокини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар. 

Миллий ахборот маконида миллий манфаатлар: бугунги ҳолат ва истиқбол
20 June 2019
Миллий ахборот маконида миллий манфаатлар: бугунги ҳолат ва истиқбол

Кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситалари ҳақида сўз борганда Юртбошимизнинг “... оммавий ахборот воситалари вакилларидан нафақат профессионал билим ва малака, ҳаётий тажриба, ўз сўзи учун масъулият ҳисси, айни вақтда юксак гражданлик позицияси, маънавий жасорат ҳам талаб этилади” деган фикрлари доимо диққат марказимизда бўлиши зарурлиги қайд этилди

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари  қонун лойиҳаларини қизғин муҳокама қилди
11 June 2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари қонун лойиҳаларини қизғин муҳокама қилди

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда овчилик ва ов хўжалигини юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг тарқоқлиги ҳамда давлат бошқаруви органлари, овчилар ва ов хўжаликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун даражасида белгиланмаганлиги ов қилиш ва балиқ овлаш соҳасида кўплаб ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келмоқда. 

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?
22 May 2019
Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментига маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш учун 2019 йилга 68,0 млрд.сўм маблағ ажратиш режалаштирилган бўлиб, ҳисобот даврида республика бюджети маблағлари ҳисобидан атига 6,4 млрд. сўм маблағлар молиялаштириб берилганлиги фракция аъзолари томонидан танқидий баҳоланди.

Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти янада такомиллашади
21 May 2019
Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти янада такомиллашади

Қонун лойиҳасидан ўрин олган ҳокимнинг маҳаллий вакиллик органи раҳбари сифатидаги мақомини бекор қилиш ва алоҳида халқ депутатлари Кенгаши раиси лавозимини жорий қилиш, Кенгашларда доимий асосда ишловчи депутатлар фаолиятини ташкил этиш, халқ депутатлари Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш тартиби каби комплекс масалалар илғор хорижий давлатлар тажрибаси билан қиёсланган ҳолда муҳокама қилинди.

Ҳукуматнинг Давлат дастури ижроси бўйича ҳисоботи қониқарлими?
26 April 2019
Ҳукуматнинг Давлат дастури ижроси бўйича ҳисоботи қониқарлими?

Фракция аъзолари Давлат дастурининг ҳисобот давридаги ижросини муҳокама этишар экан, I чоракда дастурда белгиланган 63 та банднинг ижросини таъминлаш белгиланган бўлсада, 46 та банднинг ижроси тўлиқ таъминланганлигини қайд этишди. Ижроси тўлиқ таъминланмаган 17 та банднинг 11 таси бўйича тегишли ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилганлиги ҳамда 6 та банднинг ижро муддати белгиланган тартибда узайтирилганлиги билдирилди.

«Миллий тикланиш» ДП фракцияси қандай позицияда?
01 April 2019
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси қандай позицияда?

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизга ташриф буюриш ниятида бўлган сайёҳлар учун янада енгил ва қулай шароит яратади, туризм соҳасини жадал ривожлантириш, соҳа тараққиётини таъминлаш ҳамда унинг инфратузилмаларини жаҳон стандартларига мос равишда такомиллаштириш имконини беради.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими