Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

28 May 2016
Депутат саноат корхонасига келди

Самарқанд шаҳридаги "8-март" масъулияти чекланган жамиятида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Пардаев билан учрашув ўтказилди. Депутат дастлаб бу ерда ишчиларга яратилган меҳнат шароитлари, маҳсулот тайёрлаш жараёнлари, корхонанинг экспорт географияси билан танишди.

25 May 2016
Депутатлар Давлат бюджети ижросини кўриб чиқмоқдалар

«Миллий тикланиш» демократик партиясининг парламент қуйи палатасидаги фракцияси ҳамда Ўзбекистон Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилишида жаҳон иқтисодиётида кечаётган мураккаб жараёнлар, салбий тенденциялар ва бозор конъюнктурасидаги беқарорликларга қарамасдан Ўзбекистонда Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан профицит билан ижро этилгани таъкидланди.

21 May 2016
Жамоатчилик назорати ОАВнинг этиборида

Самарқанд вилоят Матбуот уйида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими ҳамкорлигида "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижросини назорат қилишда ОАВнинг ўрни ва роли" мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давлат дастури ижросини назорат қилишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг роли нималарда кўринади, дастур ижросини ёритишда қайси жиҳатларга эътибор берилиши керак? Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Пардаев шу масалаларга тўхталиб ўтди.

20 May 2016
Мустақиллик юксак орзулар қаноти, тинчлигимиз ва барқарор ривожланишимизнинг асосидир

Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Қонунчилик палатаси депутати Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Н.Мухторов Сурхондарё вилояти Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш институтида бўлиб ўтган “Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик юксак орзулар қаноти, тинчлигимиз ва барқарор ривожланишимизнинг асосидир” мавзусидаги давра суҳбатида ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти бошқармаси биносида бўлиб ўтган “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан ҳудудларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, партиянинг дастурий мақсадаларини илгари суриш ва электорат манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзуидаги семинар-тренингда иштирок этди. 

20 May 2016
Мамлакат туризм салоҳиятини юксалтиришнинг муҳим йўналишлари

2016 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси ва “Ўзбекистон хаво йуллари” Миллий авиакомпанияси билан биргаликда Бухоро шаҳрида “Туризм соҳаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси иқтисодий ривожланишининг муҳим манбаи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.  

29 April 2016
Президент қарори жойларда ўрганилмоқда

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Қонунчилик палатасидаги Фракцияси аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари А.Кадиров ва Н.Сабиров Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижро этилишини таъминлашда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан амалга ошириладиган вазифалари” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этдилар.

28 April 2016
Акциядорлик жамиятларига хорижий менежерларни жалб қилиш

Корпоратив бошқарув илмий- таълим маркази мажлислар залида “Акциядорлик жамиятларига хорижий менежерларни жалб қилиш” мавзусидаги семинар-практикумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тиқланиш” ДП фракцияси ва Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Алишер Кадиров  иштирок этди.

15 April 2016
Амир Темур ва Темурийлар давридаги илм-фан ва маданият ривожининг жаҳон тамаддунидаги ўрни

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов Темурийлар тарихи давлат музейида “Амир Темур ва Темурийлар давридаги илм-фан ва маданият ривожининг жаҳон тамаддунидаги ўрни” мавзусидаги Республика илмий – амалий конференцияда, “Амир Темурнинг давлатдорлик иқтидорини ўрганишнинг моҳияти” мавзусида маъруза билан иштирок этди.

12 April 2016
Глобаллашув жараёнида ёшларда интернет маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифалари

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Шухрат Тухтабаев Наманган педагогика-мухандислик институти ҳамда Наманган вилояти Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтган “Глобаллашув жараёнида ёшларда интернет маданиятини шакллантиришнинг долзарб вазифалари” мавзусидаги минтақавий ёшлар анжуманида иштирок этди. 

09 April 2016
XXI асрда жаҳон сиёсати ва Ўзбекистон тажрибаси: сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатлари

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Алишер Кадиров Тошкент Шарқшунослик институтида бўлиб ўтган “XXI асрда жаҳон сиёсати ва Ўзбекистон тажрибаси: сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияда “Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепциясининг асосий йўналишлари” номли маърузаси билан иштирок этди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими