Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

Янги қонун лойиҳалари қизғин муҳокама этилди
06 August 2018
Янги қонун лойиҳалари қизғин муҳокама этилди

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қонунчилик палатаси мажлиси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

«Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилинди
30 July 2018
«Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилишида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Таъкидланганидек, миллий урф-одатларимизни кенг тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда инсон тафаккурининг бойишида миллий кинонинг ўрни беқиёсдир. Ушбу қарорда кино соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. 

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш масаласини илгари сурди
26 July 2018
“Миллий тикланиш” ДП фракцияси қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш масаласини илгари сурди

Жорий йилнинг 26 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда фракция аъзолари, партия фаоллари, қонун лойиҳалари бўйича масъул ташкилотлар иштирок этишди.

26 July 2018
Фракциялар нега баҳсга киришиб кетди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор бир қатор долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилган эди.  Кун тартибига киритилган масалалардан бири «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 511-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси айниқса қуйи палатадаги барча сиёсий партия фракциялари ўртасида қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. 

24 July 2018
Муҳим вазифалар белгилаб олинди

Партия фракцияси раҳбари С.Отамуратов бошқарган йиғилишда дастлаб Президентимизнинг куни кеча қабул қилинган «Фан ва олий таълим соҳаси ходимларининг меҳнат ҳақи миқдорини янада ошириш, илмий ва илмий-техник фаолият натижалари жорий этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг мазмун-моҳияти ва ундаги вазифаларга тўхталиб ўтилди.

Ярим йиллик фаолият сарҳисоб қилинди
20 July 2018
Ярим йиллик фаолият сарҳисоб қилинди

Бундан ташқари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган 73 та қонун лойиҳаларининг 41 таси бўйича фракция аъзолари масъул бўлиб, уларни қабул қилинишида фаол иштирок этдилар.

ЎзМТДП фракцияси ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалаларини муҳокама қилди
29 June 2018
ЎзМТДП фракцияси ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалаларини муҳокама қилди

Давра суҳбатида ўтган давр мобайнида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Фракция аъзолари Давлат бюджети ижросини муҳокама қилдилар
30 May 2018
Фракция аъзолари Давлат бюджети ижросини муҳокама қилдилар

Йиғилишда фракция аъзолари партиянинг миллий иқтисодиётни ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш борасидаги устивор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳисобот даврларидаги ижросида қуйидаги масалаларга қаратдилар. 

Жамият ҳаётидаги муҳим масалалар фракция эътиборида
17 May 2018
Жамият ҳаётидаги муҳим масалалар фракция эътиборида

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши маҳаллий тадбиркорлик субъектларига жаҳон бозорига кириб боришга, маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини оширишга, ўз маҳсулотларни уларни реализация қилишда янада қулай шароитлар яратиб беради.

Ҳисоб палатасининг 2017 йилги фаолияти якунлари “Миллий тикланиш” ДП фракцияси эътиборида
15 May 2018
Ҳисоб палатасининг 2017 йилги фаолияти якунлари “Миллий тикланиш” ДП фракцияси эътиборида

Қайд этилганидек, ҳисобот йилида Ҳисоб палатасига юклатилган вазифа ва топшириқлар ижроси бўйича ўтказилган текшириш ва ўрганишлар (аудит) натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 66 та, Вазирлар Маҳкамасига 3 та маълумотнома ва таҳлилий материаллар киритилган.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.09.2019
Бектемирлик ўқувчилар депутатлар билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмасини бойитишда уларни демократик жамиятнинг асосий...

14.09.2019
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди

Кун тартиби тасдиқлангач, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига...

13.09.2019
Депутатлар Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар

2019 йил 13 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими