Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

23 October 2013
Фракциялараро баҳс-мунозара

2013 йил 23 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳалари юзасидан фракциялараро дебат бўлиб ўтди.

17 October 2013
Бюджет кодекси замонга ҳамоҳанг хужжат бўлади

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, вазирликлар ва ташкилотлар раҳбарлари, экспертлар ва мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

09 October 2013
Партия мақсадларига ҳамоҳанглиги эътироф этилди

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, экспертлар, ҳуқуқшунослар ва мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

30 September 2013
Қонун лойиҳалари – фракция муҳокамасида

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

17 September 2013
Қонун лойиҳалари фракциялар муҳокамасида

2013 йил 19 сентябрь кунига мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

13 September 2013
“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро баҳс-мунозара бўлиб ўтди

2013 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари иштирокида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

19 August 2013
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари институти такомиллаштирилмоқда

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ҳамда қўшимчаларга биноан, қонунларни ишлаб чиқиш, такомиллаштиришда сиёсий партиялар ва депутатлар гуруҳи роли оширилиб, талаб кучайтирилди ҳамда бу борадаги механизмлар маромига етказилди.

25 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

2013 йил 26 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

24 July 2013
Парламент фракцияларининг қўшма мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ЎзЛиДеП, “Миллий тикланиш” ДП ва «Адолат» СДП фракцияларининг қўшма йиғилиши жамият ва давлатни демократлаштириш ва эркинлаштириш муҳим ва зарур шартлари ҳисобланган кўппартиявийлик рақобат тизими қонунчилик асосларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга бағишланди.

16 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилмоқда

2013 йил 19 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими