Фракциялар ва депутатлар гуруҳи
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz
Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич
Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
- ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
- ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.
Фракция тадбирлари
Парламент сўрови якунлари қизғин муҳокама қилинмоқда
– Қонунчилик палатасида ўтказилган парламент сўровида билдирилган таклиф ва тавсиялар ва уларнинг амалга татбиқ этиш мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтиришга хизмат қилади, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шерзод Раҳимов.
Қонунга ҳурмат қонун устуворлигининг муҳим омили
– Давлатимиз раҳбари маърузасида қонунларнинг бажарилиши ва таъсирчанлигини янада кучайтириш, уларни амалга ошириш механизмларини аниқ белгилаб берувчи ҳужжатлар, қонунлар ва уларни ҳаётга жорий этиш механизмларини ҳар томонлама пухта ишлаб чиқиш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказишни аниқ тартибга соладиган махсус қонун ҳужжатини қабул қилиш, қонун ижрочилиги фаолиятини прогноз қилиш ва режалаштириш бўйича самарали тизим яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ.
Бугун Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинганига 23 йил тўлди
– Юксак ватанпарварлик туйғусини мужассам этган мадҳиямиз бугун таълим масканларида ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат руҳида камол топишига хизмат қилмоқда. Энди ҳарф таний бошлаган жажжи фарзандларимиз миллатимизнинг бош қўшиғини куйлай бошлаганида севинчдан ҳаяжонга тушамиз. Зеро, юртнинг энг улуғ қўшиғини эъзозлаш, ёд олиш ва баралла куйлаш ҳар бир юртдошимизнинг бурчидир, – дейди ЎзМТДП фракцияси аъзоси Акмал ЖУМАБОЕВ.
Соғлом она ва бола – оила бахти
– Танатанали йиғилишда Юртбошимиз “Соғлом авлодни вояга етказиш борасида болаларимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада кенг оммалаштириш, шу мақсадда янги спорт объектларини қуриш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш каби вазифаларни кун тартибига қўйиш зарурлиги ҳақида ортиқча гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ” дея таъкидладилар, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир ШИРИНОВ.
Тинч ва фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси
“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. Эришилган натижаларнинг сарҳисоби ва келажакда ривожланиш истиқболларини ўзида мужассам этган давлатимиз раҳбарининг мазмунли чиқиши жамоатчилик томонидан чуқур ўрганилмоқда. Маърузада билдирилган ғоялар ва қўйилган вазифалар бош қомусимизнинг Ўзбекистон мустақил ривожланиш йилларида эришган ютуқларнинг туб моҳиятини англаш, ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, балки инсон учун амалга ошириладиган, унинг манфаат, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар самараларини холисона баҳолашга яна бир имкон яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг маърузаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – ислоҳотларимизнинг асоси
– Конституция – бу таъсис этувчи, яъни ҳар қандай қонун, қарор ва фармойишлар учун асос вазифани ўтайдиган ҳужжатдир. Давлатнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатларининг асосини белгиловчи, унинг ҳудудий шаклини, ҳуқуқий асосини, инсонни ва фуқароларнинг эркинлиги ва мажбуриятларини, давлат ҳокимиятининг бошқарув тизими ва шаклини, ҳуқуқ - тартибот ва қонунийликни белгилайди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элдор ТУЛЯКОВ.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – демократик ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси
– Бош Қомусимиз ва унинг асосида қабул қилинган миллий қонунчилигимизни таҳлил этиб шунга иқрор бўлиш мумкинки, унинг муқаддимасидан тортиб барча моддаларида умуминсоний ҳуқуқий қадриятлар билан бир қаторда халқимизнинг бир неча минг йиллардан бери сайқалланиб келаётган тарихий, миллий, ҳуқуқий ва маънавий қадриятларининг ўта моҳироналик билан ифодаланганлигини эътироф этиш даркор, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мухтабар Хусанова.
Инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойиллари Бош Қомусимизда белгиланган ҳуқуқий асослар билан янада мустаҳкам
– Бош Қомусимизнинг XXII боби – Ўзбекистон Республикасидаги суд ҳокимиятига бағишланган бўлиб, унда судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби, судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари ҳақидаги нормалар ўз ифодасини топган.Суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан яна бири, шубҳасиз, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш билан боғлиқ жараёндир. Бу янгилик фуқароларнинг вақти ва маблағининг тежалиши, уларнинг ҳуқуқлари ўз вақтида тикланишига имкон бераётгани билан аҳамиятлидир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Даврон АРИПОВ.
Ёшлар ҳуқуқининг ишончли кафолати

Демократик кучлар блоки томонидан дастур лойиҳаси муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Қонунчилик палатасида «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда блок аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига киритилган 2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда
2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...