Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: www.mt.uz

Фракция раҳбари: Кадиров Алишер Келдиевич

Партиянинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ўзликни англашнинг ўсиши, миллий ғурур, Ватанга садоқат ва муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мустаҳкамлаш учун қулай шароитлар яратиш;
  • ўз сафида юртнинг ватанпарварларини бирлаштириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини Ўзбекистон манфаатлари ҳамда унинг халқаро обрў-эътиборини ошириш йўлида сафарбар этиш;
  • ёшларни ўз Ватанини ҳурмат қилиш, севиш ва у билан фахрланиш, ҳар қандай шароитда миллий мустақилликни, халқнинг қадриятлари, анъаналари ва урф-одатларини асраш ва ҳимоя қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга бўлган уринишларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш.

Фракция тадбирлари

28 January 2016
Ҳисоботлар таҳлилий кўриб чиқилди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва “Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Ж. Абдижамилов Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг ижросини таъминлашга қаратилган туман ҳокимининг ҳисоботига бағишланган Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Ҳалқ депутатлари Кенгашининг сессияси”да иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокимининг ва прокурорининг ҳисоботлари эшитилди. 

28 January 2016
Халқ депутатлари Фарғона шаҳрининг Кенгаши сессияси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ва ЎзМТДП аъзоси Шерзод Раҳимов  Фарғона шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган “2015 йилда Фарғона шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2016 йилги иқтисодий дастурнинг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги тадбирда иштирок этди. 

27 January 2016
Поп туман Халқ депутатлари Кенгаши

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Н. Мухторов Наманган вилояти Поп туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Наманган вилояти Поп туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

27 January 2016
Ҳоким ҳисоботлари тингланди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф. Ибрагимова Бухоро вилояти Когон туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Бухоро вилояти Когон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

26 January 2016
Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши сессияси

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф. Ибрагимова Бухоро вилояти Қоровулбозор туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “2015 йилда Бухоро вилояти Қоровулбозор туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгаришлар ва модернизациялашни янада чуқурлаштириш бўйича 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг устувор вазифалари тўғрисида”ги ҳисоботи юзасидан сессияси”да маъруза билан иштирок этди. Тадбирда ушбу масала юзасидан туман ҳокими ҳисоботи эшитилди. 

24 January 2016
Қонунлар тарғиботи давом этмоқда

Бухоро қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида бўлиб ўтган “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тарғиботига бағишланган семинарда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Ибрагимова ўз маърузаси билан иштирок этди.

23 January 2016
Қонун лойиҳаси бўйича таклифлар олинмоқда

Бухоро қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси залида бўлиб ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбирда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Ф.Ибрагимова иштирок этди. 

18 January 2016
Барқарор ривожланишнинг муҳим кафолати

– Президентимиз узоқни кўзлайдиган кенг кўламли Дастурни ҳаётга жорий этиш масаласига тўхталар экан, иқтисодиётимиздаги чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, энг муҳими, Конституциямизда назарда тутилганидек, хусусий мулкнинг қонуний, меъёрий-ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан устувор ролини таъминлаш, Ўзбекистон иқтисодиётида давлат иштирокини босқичма-босқич камайтиришга қаратилганини таъкидлаб ўтди, – дейди Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси Алишер ҚОДИРОВ.

13 January 2016
Демократик кучлар блоки бухгалтерия ҳисоби тизимининг самарадорлиги учун

2016 йил 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Демократик кучлар блоки»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги амалдаги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

24 December 2015
Парламент сўрови якунлари қизғин муҳокама қилинмоқда

– Қонунчилик палатасида ўтказилган парламент сўровида билдирилган таклиф ва тавсиялар ва уларнинг амалга татбиқ этиш мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтиришга хизмат қилади, – дейди Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шерзод Раҳимов. 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Фракция таркиби

Тадбирлар тақвими