Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Алихонов Борий Ботирович

Ўзбекистон экологик ҳаракати фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.

Экоҳаракат «Соғлом муҳит — инсон саломатлиги» ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалий бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига қуйидаги дастурий вазифаларни қўяди.

I. Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш;

II. Атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бошқа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш;

III. Атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш;

IV. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш;

V. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

VI. Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш;

VII. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.



Фракция тадбирлари

Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди
12 March 2012
Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди
13 February 2012
Фракция йиғилишлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг мажлиси
05 December 2011
Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2011 йил 5 декабрь куни Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йил тўққиз ойидаги ижроси якуни тўғрисидаги масала атрофлича ўрганилиб муҳокама этилди.

14 November 2011
Қонун лойиҳаларига экологик нуқтаи назардан ёндашув

2011 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг қонун лойиҳалари муҳокамасига доир навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

09 November 2011
Экоҳаракат депутатлар гуруҳи йиғилиши

2011 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Экоҳаракат  депутатлар гуруҳининг мажлиси
31 October 2011
Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг мажлиси

2011 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

17 October 2011
Амалий таклифлар билдирилди

2011 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

03 October 2011
Депутатлар гуруҳининг нуқтаи назари белгилаб олинди

2011 йил 3 октябрь  куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги  Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

10 August 2011
Атроф муҳит мусаффолигини кўзлаб

2011 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасидаги  Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритилаётган учта қонун лойиҳаси ва иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун киритилаётган иккита қонун лойиҳаси муҳокама этилди.  

26 July 2011
Фикр-мулоҳазалар эътиборга олинади

26 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасидаги  Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими