Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Алихонов Борий Ботирович

Ўзбекистон экологик ҳаракати фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.

Экоҳаракат «Соғлом муҳит — инсон саломатлиги» ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалий бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига қуйидаги дастурий вазифаларни қўяди.

I. Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш;

II. Атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бошқа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш;

III. Атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш;

IV. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш;

V. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

VI. Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш;

VII. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.



Фракция тадбирлари

17 October 2013
Бюджет кодекси лойиҳаси Экоҳаракат депутатлари муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2013 йил 17 октябрь куни Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари атрофлича ўрганилиб, муҳокама этилди.

08 October 2013
Экологик нуқтаи назардан ёндашув

2013 йил 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда асосан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишга қаратилган қонун лойиҳалари кун тартибидан ўрин олди.

17 September 2013
Қонун лойиҳалари фракциялар муҳокамасида

2013 йил 19 сентябрь кунига мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

13 September 2013
“Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан фракциялараро баҳс-мунозара бўлиб ўтди

2013 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, шунингдек Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари аъзолари иштирокида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

25 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

2013 йил 26 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

16 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилмоқда

2013 йил 19 июлга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

03 July 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Жорий йилнинг 1-3 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди.  Йиғилишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилаётган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

14 June 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда парламент қуйи палатасининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2012 йилдаги ва 2013 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.  

05 June 2013
Фракциялар қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда муҳокама қилмоқда

Жорий йилнинг 4-5 июнь кунлари сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялар ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишларда парламентнинг Қуйи палатаси муҳокамасига киритилиши режалаштирилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

22 May 2013
Фракциялар ва депутатлар гуруҳининг йиғилишлари

2013 йил 23 майга мўлжалланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси арафасида парламент қуйи палатасида парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими