Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Алихонов Борий Ботирович

Ўзбекистон экологик ҳаракати фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.

Экоҳаракат «Соғлом муҳит — инсон саломатлиги» ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалий бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига қуйидаги дастурий вазифаларни қўяди.

I. Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш;

II. Атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бошқа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш;

III. Атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш;

IV. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш;

V. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

VI. Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш;

VII. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.



Фракция тадбирлари

19 February 2015
Экожурналистика танлови ғолиблари аниқланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2014 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлик гуруҳи олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шунингдек, "Экожурналистика-2014" танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.

19 February 2015
Фракция йиғилишларида янги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди

19 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди. Унда кун тартибидан ўрин олган қонун лойиҳалари биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 

02 February 2015
Истиқболдаги вазифаларга бағишланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишидаги маърузаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Экоҳаракат депутатлар гуруҳининг 2015 йилдаги ҳамда истиқболдаги энг муҳим вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

28 January 2015
Халқимиз ишончини оқлаш масъулияти

Айни кунларда мамлакатимиз жамоатчилиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида кўрилган масалаларни қизғин муҳокама қилмоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг мазкур қўшма мажлисдаги маърузасида парламент фаолияти чуқур таҳлил этилди, Олий Мажлис фаолиятини замон талабларини инобатга олган ҳолда тубдан яхшилаш, қонун ижодкорлиги сифатини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди.

15 January 2015
МУНОСАБАТ: Хавфсизлик – тинчлик-барқарорлик кафолати

Ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда катта тантана қилинади. Бу йил ҳам анъанага кўра Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 23 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Ватан ҳимоячиларига қизғин табрик йўллади.

14 January 2015
МУНОСАБАТ: «Тарихни билмаган инсон ҳар қадамда адашади»

Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган янги депутатларни қутлаш билан бирга депутатлар олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтдилар.  

14 January 2015
МУНОСАБАТ: Сайловчи ишончини оқлаш катта бахт

Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган биринчи мажлисида Юртбошимизнинг биз депутатларга мурожаатларини катта қизиқиш ва масъулият билан тингладик. Бугунги кунда Ўзбекистон ривожланган демократик давлатлар қаторидан ўрин олмоқда, — дейди депутат Абдураҳим Қурбонов.

24 September 2014
Эконазорат жараёнида жамоат ташкилотлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

14 March 2014
Парламент қуйи палатасининг депутатлари Давлат раҳбарининг Ўзбекистонни сиёсий ва конституциявий жиҳатдан янада ривожлантиришга доир энг муҳим қонунчилик ташаббусини кўриб чиқмоқдалар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан депутатлар муҳокамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига) ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

04 March 2014
Давлат маблағларидан оқилона фойдаланиш талаби кучаяди

Давлат маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг асосий фаолият йўналиши саналади ва палата ҳар йили бу борада депутатлар олдида ҳисоб беради. Ушбу палатанинг 2013 йилги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялари ва Экоҳаракат депутатлик гуруҳи аъзолари йиғилишида муҳокама қилинди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими