Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Алихонов Борий Ботирович

Ўзбекистон экологик ҳаракати фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.

Экоҳаракат «Соғлом муҳит — инсон саломатлиги» ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалий бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига қуйидаги дастурий вазифаларни қўяди.

I. Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш;

II. Атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бошқа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш;

III. Атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш;

IV. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш;

V. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

VI. Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш;

VII. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.



Фракция тадбирлари

08 December 2015
Тинч ва фаровон ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси

 “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. Эришилган натижаларнинг сарҳисоби ва келажакда ривожланиш истиқболларини ўзида мужассам этган давлатимиз раҳбарининг мазмунли чиқиши жамоатчилик томонидан чуқур ўрганилмоқда. Маърузада билдирилган ғоялар ва қўйилган вазифалар бош қомусимизнинг Ўзбекистон мустақил ривожланиш йилларида эришган ютуқларнинг туб моҳиятини англаш, ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, балки инсон учун амалга ошириладиган, унинг манфаат, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат барпо этиш бўйича кенг кўламли ишлар самараларини холисона баҳолашга яна бир имкон яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг маърузаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар.      

03 December 2015
Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантиришдаги муҳим йўналиш

– Бугунги кунда ахборот ва коммуникация технологияларига асосланган “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига вақт ва маблағни тежаган ҳолда сифатли давлат хизматлари кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Худди шундай 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурига мувофиқ тегишли меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда, – дейди Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси Фахриддин ХОЛБОЕВ.

18 November 2015
Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик барқарорликни таъминлаш масалалари депутатлар муҳокамасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, экологик таълим соҳасидаги қонунчилик ва меъёрий-услубий базани ривожлантириш борасидаги тадбирларининг бажарилиши тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.   

06 November 2015
Аҳоли фаровонлиги ўсишининг ишончли кафолати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишларида 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шу жумладан, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама этилди.

 

10 June 2015
Сиёсий партиялар фракциялари давлат бюджети ижроси якунларини муҳокама қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2014 йил ва 2015 йил биринчи чорагидаги ижроси якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди. 

12 May 2015
Тинчликнинг қадрига етмоқ – ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир

– Бу йилги Хотира ва Қадрлаш куни катта тантана билан “Жасорат, бурч, матонат” шиори остида мамлакатимиз миқиёсида кўтаринкилик билан нишонландики, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, бугунги кунимизга бўлган шукуроналик бу байрамда иштирок этаётган ҳар бир фуқароларимиз юзидаги шодликларида номоён бўлмоқда, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов.

25 March 2015
Фракциялар ва депутатлар гуруҳи йиғилишлари бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партияларнинг фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда экспертлар, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этди.

05 March 2015
Фракциялар ва депутатлик гуруҳи мажлислари бўлиб ўтди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи мажлислари бўлиб ўтди. Унда парламент қуйи палатасининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига қўйилган масалалар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2014 йилги ҳисоботи кўриб чиқилди.

24 February 2015
Келгуси ишлар Дастурининг лойиҳаси муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи ҳамда қўмиталарнинг мажлислари бўлиб ўтди. Депутатлар Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва ундан кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ҳамда ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар Дастурининг лойиҳасини муҳокама этдилар.

19 February 2015
Экожурналистика танлови ғолиблари аниқланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2014 йилда амалга оширган ишлари сарҳисоби ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлик гуруҳи олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шунингдек, "Экожурналистика-2014" танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими