Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари: Алихонов Борий Ботирович

Ўзбекистон экологик ҳаракати фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.

Экоҳаракат «Соғлом муҳит — инсон саломатлиги» ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалий бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига қуйидаги дастурий вазифаларни қўяди.

I. Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш;

II. Атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бошқа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш;

III. Атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш;

IV. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш;

V. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

VI. Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш;

VII. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.



Фракция тадбирлари

30 April 2016
Депутат ва ёшлар учрашуви

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов иштирокида Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон иқтисодиёт коллежи ҳамда Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик - жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида учрашув ўтказилди. 

29 April 2016
Биохилма-хилликни сақлашда қўриқхоналарнинг роли

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Абдураҳим Қурбонов Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги “Қизил олма” МФЙда “Биохилма-хилликни сақлашда қўриқхоналарнинг роли” мавзусида ташкил экосаёҳатга иштирок этди.  

26 April 2016
Қонунлар мазмун-моҳиятига бағишланди

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси А.Қурбонов Ўзбекистон экологик ҳаракати Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудидаги “Вандоб” МФЙда “Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни мазмун ва моҳияти” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.

09 April 2016
Соғлом муҳит-инсон саломатлиги

Қонунчилик палатаси депутати, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси Қ.Жуманиёзов Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейида бўлиб ўтган “Соғлом муҳит-инсон саломатлиги” номли давра суҳбатида “Атроф-муҳитни ифлослантиришдаги мавжуд экологик муаммолар” мавзусидаги маъруза билан иштирок этди. 

21 March 2016
Янгиланиш ва эзгулик тимсоли

– Халқимизнинг анъаналари, қадриятлари, урф-одат ва удумлари кўплиги, серқирралилиги, умрбоқийлиги ҳамда уларни авлоддан авлодга етказиб эъзозлаши жиҳатидан дунё халқлари орасида олдинги ўринларда туриши тан олинган. Миллий удумларимизнинг энг қадимийлари халқимиз ўтроқ ҳаётининг дастлабки пайтларига тўғри келса, айрим урф-одатларимиз зардуштийлик даври билан, аксарият маросимларимиз эса Марказий Осиёда илк ўрта асрлар даври маданияти ва маънавияти билан боғлиқ равишда шаклланган бўлиб, ҳозиргача давом эттирилиб, эзгу қадрият сифатида ардоқланиб келинмоқда, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Ойбек Мамраҳимов ва Абдураҳим Қурбоновлар.

18 March 2016
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи парламент назоратида

– Ҳисоб палатаси ўтган йилги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Давлат бюджетининг самарали ижро этилишига, молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишига, иқтисодиёт барча соҳаларининг барқарор ривожланишини таъминлаш учун мўлжалланган давлат дастурлари ва минтақавий ривожланиш дастурларининг ижросини ўрганишга алоҳида эътибор қаратган, дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Ойбек Мамараҳимов ва Абдураҳим Қурбоновлар. 

17 March 2016
Ўзбекистон экологик ҳаракати: мақсад ва вазифалар

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекстон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси мажлислар залида “Маърифат ва сиёсий ўкиш” дарси доирасида “Ўзбекистон экологик ҳаракати: мақсад ва вазифалар” мавзусидаги мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Жакбаров Содиржон ва Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Абдураҳим Қурбоновлар  иштирок этдилар. 

15 March 2016
Энг азиз ва энг миллий байрам

– Халқимизга хос анъаналар, қадриятлар, урф-одату удумлар бебаҳо ва серқиррадир. Истиқлол йилларида уларни тиклаш, авлоддан-авлодга бекаму кўст етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, уларда бизни ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик ҳамда тинчликни улуғлаш руҳида яшашга ундовчи қудратли куч мужассамлашган, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи Абдураҳим Қурбонов.

16 February 2016
Султонлар шоири

– Бу муаззам заминда аждодларимиз бундан бир неча асрлар аввал ҳозирги замонавий илм-фаннинг илк пойдеворини қўйган ва ривожлантирган. Алломаларимиз қомусий олимлар бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида математика, астрономия, геодезия, география, тарих, арифметика, фармакология, тиббиёт, фалсафа ва тилшунослик илмлари билан ҳам шуғулланганлар. Айни жиҳат Ғарбда “Нур Шарқдан таралади” деган ибора пайдо бўлишига сабаб бўлган, – дейди Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси Ойбек МАМАРАҲИМОВ.

02 February 2016
Орол муаммоларига бағишланди

Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари С.Джакбаров ва Қ.Жуманиёзов Хоразм вилоятининг Урганч ҳамда Хонқа тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг мазмун моҳияти ва асосий йўналишларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда Оролбўйи аҳолиси хабардорлигини ошириш” мавзусидаги тадбирда иштирок этишди.  


Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими