Cайт ранги: A A


Фракциялар ва депутатлар гуруҳи

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Ўзбекистон экологик партиясининг фракцияси

Фракция сайти: http://eco.uz/

Фракция раҳбари:

Ўзбекистон экологик ҳаракати фуқароларнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, барча табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини ҳамда уларга сўзсиз риоя этилишини таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади.

Экоҳаракат «Соғлом муҳит — инсон саломатлиги» ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалий бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига қуйидаги дастурий вазифаларни қўяди.

I. Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш;

II. Атроф табиий муҳит муҳофазаси масалаларида қабул қилинган қонунлар ва давлат миқёсидаги бошқа қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бу соҳадаги қонунчиликни ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича тизимли ишларни юритиш;

III. Атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш;

IV. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш;

V. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

VI. Атроф-муҳит муҳофазаси давлат, жамият ва ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш;

VII. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш.



Фракция тадбирлари

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга Давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилган?
16 November 2020
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга Давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилган?

Таъкидланганидек, жорий йил учун табиатни муҳофаза қилиш ишларига давлат бюджетидан 213,3 млрд сўм маблағ ажратилган. Жумладан, 2020 йил тўққиз ойи ичида экология ва атроф-муҳит муҳофазаси тадбирлари учун давлат бюджетидан жами 1 017,2 млрд сўм йўналтирилган. 

Хорижлик экспертлар кодекс лойиҳасига таклифлар берди
12 November 2020
Хорижлик экспертлар кодекс лойиҳасига таклифлар берди

Мазкур кодекснинг қабул қилиниши экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш орқали аниқланган зиддиятли ҳолатларни, декларатив ва ҳаволаки нормаларни ҳамда ушбу соҳадаги муносабатларни тизимли ва самарали ташкил этиш имконини беради.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог фахрий унвони таъсис этилади
02 November 2020
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог фахрий унвони таъсис этилади

Юртимизда инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият эгалари этиб тарбиялаш, шу мақсадда таълим тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
16 September 2020
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Монреаль протоколи озон қатламини ҳимоя қилишдек глобал муаммони ечишда муҳим ҳужжатга айланди. Унда озонни емирувчи асосий моддалар белгиланиб, уларга таркибида хлор, фтор, бром, углерод ва водород каби углеводород синфига тааллуқли кимёвий бирикмалар киритилган, уларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишни қисқартириш ва охир оқибат умуман бартараф этиш бўйича режа-жадвал, шунингдек бу жараён устидан назорат белгиланган.

Давлат дастури ижросини таъминлашда ҳукумат ва парламентнинг ҳамкорлиги муҳим
21 July 2020
Давлат дастури ижросини таъминлашда ҳукумат ва парламентнинг ҳамкорлиги муҳим

Ҳисоботда келтириб ўтилганидек, Давлат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижросини таъминлашда макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бардавом ривожланишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, жозибадор инвестиция муҳитини яратиш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. 

Конвенция талаблари қандай бажарилмоқда?
17 June 2020
Конвенция талаблари қандай бажарилмоқда?

Чўлланиш — дунёнинг барча минтақаларида давом этаётган ер деградацияси, яъни яроқсиз ҳолга келиши жараёнидир. Бу жараён инсон омили ва иқлим ўзгариши сабабли юз бермоқда.

Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда
26 May 2020
Ичимлик суви таъминотига бўлган эҳтиёж ошмоқда

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари ҳисоботни кўриб чиқишда ижобий натижаларни эътироф этган ҳолда, айрим муаммоли масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

Барчамиз бирдек масъулмиз!
02 April 2020
Барчамиз бирдек масъулмиз!

Дарҳақиқат, эндиликда биргина коронавирус пандемияси бутун дунёдаги глобализация жараёнларини ҳам, муаммо ва низоларни ҳам бир четга суриб қўйди. Ва инсониятни яна бир бор чуқур мулоҳаза қилишга, ўз идроки таянган ҳолда ва онгли равишда иш юритишга чорламоқда.

Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?
17 February 2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсман) 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, шунингдек, бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг хулосаси қандай?
08 October 2019
Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг хулосаси қандай?

2019 йилнинг 8 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг Олий Мажлисга йўллаган Ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан мурожаатномаси муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2021
Депутатлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) лавозимига номзодни сайладилар

2021 йил 15 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депу...

14.01.2021
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Таъкидлаш жоиз, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига кўра,“Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснин...

14.01.2021
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ун...

Тадбирлар тақвими