Cайт ранги: A A


Депутатлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайланган ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси депутат ҳисобланади.

Депутат Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига сайланади.

Депутат Қонунчилик палатасида доимий асосда ишлаши лозим ҳамда ўз ваколатлари даврида илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.

Депутат тегишинча Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.

Депутат:

  • палатанинг органларига сайлаш ва сайланишга;
  • палата мажлисида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;
  • палата мажлисининг кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда бу масалаларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдиришга;
  • қарор лойиҳалари ва уларга тузатишлар киритишга;
  • палата томонидан тузиладиган органларнинг шахсий таркиби ҳамда сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга;
  • мунозараларда иштирок этишга, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар беришга;
  • парламент сўрови билан мурожаат этишга;
  • ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан изоҳ беришга;
  • палата мажлисида раислик қилувчига палата мажлисида муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топширишга;
  • палата таркибидаги ўзи аъзо бўлган тегишли органнинг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини палата мажлисида баён қилишга ёки бу ҳақда тегишинча Қонунчилик палатасининг Спикерига, Сенат Раисига ёзма равишда маълум қилишга;
  • палатага ҳисобдор ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини палата мажлисларида эшитиш тўғрисида таклиф киритишга;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишини, шунингдек палата қарорларининг бажарилишини текшириш ҳақида кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;
  • палата мажлисларининг стенограммалари билан танишишга;
  • фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан мухофаза қилинадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонун ҳужжатларини бузишнинг бошқа ҳоллари маьлум бўлиб қолган тақдирда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли.

Алифбо тартиби бўйича депутатлар рўйхати

Алифбо кўрсаткичи

Ўзингиз қидираётган депутатни топиш учун унинг фамилияси бош ҳарфини танлан:

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...