Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

13 June 2016
Тиббий суғуртага доир қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда тиббий суғуртага доир қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари, мавжуд муаммо ва уларнинг ечими” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

20 May 2016
Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда асосий эътибор мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилиш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилада тиббий маданиятни ошириш, хусусан қандли диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди.

28 April 2016
Фармацевтика фаолияти ривожланмоқда

Пойтахтимиздаги 7-клиник шифохонада фармацевтика фаолиятига оид қонун ҳужжатлари ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, даволаш-профилактика муассасалари вакиллари, шифокорлар, фармацевтлар иштирок этди. 

08 April 2016
Депутатлар бандлик масалаларига эътибор қаратмоқдалар

Парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Бандлик дастури кўрсаткичларининг ижросини, шунингдек мутасадди идора, комиссия ва ишчи гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида назорат-таҳлил тадбирини ташкил этиш масаласи муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.  

11 March 2016
Фармацевтика саноати янада ривожланади

Пойтахтимизда мамлакатимиз фармацевтика саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ва «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда депутатлар, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари, журналистлар иштирок этди.

26 February 2016
Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари

Қуйи палатанинг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда фармацевтика фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида республика семинари бўлиб ўтди. 

11 February 2016
Қон донорларини қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан кўпгина янги қонун лойиҳалари юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан ташкил этилди. Унда иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси назариётчи олимлар, соҳа мутахассислари ва экспертлар гуруҳи иштирокида муҳокама қилинди. 

14 January 2016
Фармацевтика фаолияти изчил ривожланмоқда

2016 йил 5 январда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуни соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришда алоҳида аҳамият касб этади. ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Хўжаева билан ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида суҳбатлашди. 

22 December 2015
Оналик ва болалик муҳофазада

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида оналик ва болаликни ижтимоий муҳофазалаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йўналишдаги ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Ё.Умаров, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Маъруфова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, оналик ва болаликни тиббий-ижтимоий муҳофазалашга қаратилаётган доимий эътибор жамият тараққиётини юксалтиришнинг муҳим омили бўлаётганини таъкидлади. 

14 December 2015
Меҳнат қонунчилиги масалалари муҳокама қилинди

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда меҳнат ресурсларининг иқтисодий фаол қатламининг маълум фоизи норасмий секторда банд эканлиги, уларни келгусида ижтимоий муҳофазасини таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш, якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахсларнинг ёрдамчиларига келгусида меҳнат стажларини юритишнинг оптимал чораларини топиш каби муҳим масалаларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга тўхталиб ўтилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими