Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти
18 December 2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга кўра, дунёнинг турли мамлакатларида ўртача 232 миллион нафар мигрант яшайди. Уларнинг аксарияти сайёрамизнинг шимолий мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.

Профессор-ўқитувчиларнинг  йиллик меҳнат таътили қисқарадими?
18 December 2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим муассасалари ходимларига бериладиган йиллик узайтирилган таътилнинг муддати аниқ кўрсатилмаган. Шу сабабли мамлакатимиз таълим тизими хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, қонун ҳужжатларига ўқитувчи-профессорлар таркибининг ҳақ тўланадиган йиллик таътилларининг аниқ муддатини белгилайдиган нормалар киритилиши лозимлиги қайд этиб ўтилди.  

Ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий кафолати
03 December 2018
Ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий кафолати

Конституция – инсон ҳуқуқи ва манфаатлари ифодаси сифатида демократик қадрият, анъана ва ижтимоий адолатни қарор топтиришда, фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши ҳамда миллий тотувликни таъминлашда бош омилдир. 

Бош молиявий ҳужжат ижросида ижтимоий масалаларга қандай эътибор қаратилган?
13 November 2018
Бош молиявий ҳужжат ижросида ижтимоий масалаларга қандай эътибор қаратилган?

Таъкидланганидек, 2019 йилда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари устуворлиги сақлаб қолинган ҳолда, давлат бюджети харажатларининг 54 фоизи ушбу мақсадлар учун йўналтирилади. Ижтимоий харажатларга 2019 йилда 57 822,3 млрд. сўм йўналтирилиши режалаштирилмоқда. Бу умумий харажатларнинг 54 фоизини ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 34,4 фоиз кўпдир.

Хавфсиз ва соғлом ишлаб чиқариш муҳитини изчил яратиш мақсадида
23 October 2018
Хавфсиз ва соғлом ишлаб чиқариш муҳитини изчил яратиш мақсадида

Халқаро ҳамжамиятнинг катта эътибори ва ижобий баҳолари Ўзбекистон раҳбарияти томонидан мамлакатни ривожлантириш йўли тўғри, чуқур ўйланган ва самарали эканлигини тасдиқламоқда, дунёда мамлакатимиз ютуқлари кенг эътироф этилаётганидан, унинг ички ва ташқи сиёсати ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганидан далолат беради.

Меҳнат қонунчилиги: бугунги ҳолат ва концептуал асослар
10 October 2018
Меҳнат қонунчилиги: бугунги ҳолат ва концептуал асослар

Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат концепцияси меҳнат соҳасидаги асос солувчи ҳуқуқларни амалга ошириш, бандлик ва даромад олиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимларини такомиллаштириш, ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлаш каби тўртта муҳим стратегик мақсадга асосланади.

Қўмита қарорлари ижроси мониторинг қилинди
28 September 2018
Қўмита қарорлари ижроси мониторинг қилинди

Қайд этилганидек, қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги “Мурувват” эркаклар интернат уйи ҳамда Сирдарё “Мурувват” ногиронлар аёллар интернат уйидаги, шунингдек Андижон ва Тошкент вилоятидаги тиббий-ижтимоий муассасалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. 

Унумдорлик меҳнат муҳофазаланган жойда бўлади
25 September 2018
Унумдорлик меҳнат муҳофазаланган жойда бўлади

Юртимизда меҳнат муҳофазаси — энг кўп эътибор қаратилаётган масалалардан бирига айланмоқда. Иш жойларида юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар, касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш, ходимларнинг саломатлигига хавф солувчи унсурларни бартараф этиш, иш жараёнида соғлом муҳитни яратиш кабиларга катта аҳамият қаратилмоқда.

Мавсумий ишлар ихтиёрийлик касб этмоқда
25 September 2018
Мавсумий ишлар ихтиёрийлик касб этмоқда

АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан 2018 йил 20 сентябрь куни эълон қилинган болалар меҳнатининг ёмон шакллари тўғрисидаги 2017 йилги ҳисоботга мувофиқ, Ўзбекистон тўртинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди. Ўзбекистоннинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида “қонунчилик билан тартибга солиш, ҳуқуқни қўллаш, саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳукумат сиёсати ва ижтимоий дастурлар билан боғлиқ айрим жиҳатлар бўйича салмоқли чоралар кўрган мамлакатлар” тоифасига киргани ҳам бу фикрнинг яққол исботидир.

Меҳнат муҳофазаси: Миллий ва халқаро тажриба уйғунлигида таъминланади
24 August 2018
Меҳнат муҳофазаси: Миллий ва халқаро тажриба уйғунлигида таъминланади

Жорий йилнинг 24 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат хуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан ҳамкорликда «Қишлоқ ҳўжалигида, саноат ва савдода меҳнат муҳофазаси: миллий ва халқаро тажриба, истиқболдаги режалар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими