Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Миграция сиёсатини таъминлаш муаммолари ва ечимлари муҳокама этилди
18 May 2019
Миграция сиёсатини таъминлаш муаммолари ва ечимлари муҳокама этилди

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикасида миграция сиёсатини таъминлаш муаммолари ва ечимлари» мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилди.

Қонунчилик палатаси қўмиталарида Давлат дастури ижросининг I чорак якунлари муҳокама қилинди
25 April 2019
Қонунчилик палатаси қўмиталарида Давлат дастури ижросининг I чорак якунлари муҳокама қилинди

Давлат дастурининг 63 та банди 2019 йилнинг биринчи чорагида бажарилиши керак бўлиб, шундан 46 та банд тўлиқ ижро этилган, 27 та банд бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган, 24 та банд бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилмаганини таҳлиллар кўрсатмоқда.

Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?
25 April 2019
Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?

Ҳисоботда келтирилганидек, мамлакатимизда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш мақсадида “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш доирасида I чоракда 516 та тиббиёт муассасасига қиймати 3,4 миллион АҚШ доллари бўлган 131 хилдаги тиббий ускуналар (рентген, реанимацион асбоб-ускуналар, тиббий анжом ва жиҳозлар)  етказиб берилган.

Ишончли маълумот тараққиёт гарови бўла оладими? ёхуд «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида айтилган гаплар
24 April 2019
Ишончли маълумот тараққиёт гарови бўла оладими? ёхуд «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида айтилган гаплар

Аҳолини рўйхатга олиш ишларини ўтказишнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у келгуси бир неча ўн йилликлар ривожланишининг прогноз маълумотлари учун ишончли асос яратади. Энг муҳими, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш бўйича сиёсий, бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур маълумотларни олиш имконини беради.

Депутатлар ногиронлиги бўлган шахслар реабилитацияси борасидаги муаммолар билан қизиқди
12 April 2019
Депутатлар ногиронлиги бўлган шахслар реабилитацияси борасидаги муаммолар билан қизиқди

2019 йил 1 апрель ҳолатига республикада жами 16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар сони 608 461 нафарни ташкил этиб, 2019 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 67 нафарга камайган бўлсада, бу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сирдарё ва Навоий вилоятларида республика бўйича юқори даражани ташкил этмоқда.


Кимларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади?
22 February 2019
Кимларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади?

Қайд этилганидек, амалиётда ногирон фарзандни тарбиялаётган оналар иш стажига эга бўлолмаётгани муаммолигича қолаётган эди. Давлат дастурига мувофиқ, Пенсия жамғармаси томонидан болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналарига – 55 ёшга тўлганида ижтимоий нафақа тайинлаш юзасидан тайёрланган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
14 February 2019
Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Қайд этилганидек, мамлакатмизда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, у йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Биргина 2018 йилнинг ўзида давлатимиз раҳбарининг 2 та фармон ва 3 та қарори қабул қилинганлиги аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Қонунга ҳурмат — ҳуқуқий маданиятдан дарак
08 February 2019
Қонунга ҳурмат — ҳуқуқий маданиятдан дарак

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони юзасидан ёшлар билан туркум учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. 

Фаолият сарҳисоб қилинди
11 January 2019
Фаолият сарҳисоб қилинди

Депутатларнинг аҳоли билан мулоқотлари ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги таҳлиллари натижасида эса, қўмита аъзолари томонидан 2018 йилда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига сайлов округларидаги муаммолар юзасидан 13 та депутат сўрови юборилган бўлиб, ушбу муаммоларни ижобий ҳал этишга эришилган.

Меҳнат муҳофазаси — парламент назоратида
26 December 2018
Меҳнат муҳофазаси — парламент назоратида

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 25395 та, Қашқадарё вилоятида эса 46641 та юридик шахс фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур вилоятларнинг ҳар бир туманида қонунни тарғиб қилиш бўйича паннолар, бошқарма ва идораларда, бўлимларда тегишли тарғибот бурчаклари ташкил этилган.



Депутатлар минбари

Тадбирлар тақвими