Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси

Умаров Ёқуб Дониёрович

Қўмита раҳбари: Умаров Ёқуб Дониёрович

Ходжаева Мавлудахон Исламовна

Қўмита раҳбари ўринбосари: Ходжаева Мавлудахон Исламовна


Қўмита тадбирлари

Фармацевтика фаолиятига оид назорат ҳолати таҳлил қилинди
30 June 2017
Фармацевтика фаолиятига оид назорат ҳолати таҳлил қилинди

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг мажлисида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли қонуности ҳужжатларининг қабул қилинганлигини мониторинг қилиш натижалари муҳокама қилинди.

26 January 2017
Муҳим давлат дастурлари лойҳалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда мамакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари янги босқичга кўтарилади
18 November 2016
Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари янги босқичга кўтарилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Тошкент вилояти Адлия бошқармасида  мутасадди бошқарма ва идоралар, соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирокида “Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг кафолатлари” мавзусида семинар ўтказилди.

“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун 21 декабрдан кучга киради
18 November 2016
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун 21 декабрдан кучга киради

Маълумки, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун декабрь ойидан кучга киради. Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан жойларда қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам бўлиб ўтди.  

Қўмиталарда 2017 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди
27 October 2016
Қўмиталарда 2017 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналиши
21 October 2016
Аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналиши

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури лойиҳаси мутасадди вазирлик, идора ва муассасаларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

2017 йилда 789,5 мингта иш ўринлари яратиш бўйича Бандлик дастури лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
19 October 2016
2017 йилда 789,5 мингта иш ўринлари яратиш бўйича Бандлик дастури лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларида ва масъул қўмитада “2017 йилга аҳоли бандлиги дастури” лойиҳаси қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу дастур лойиҳаси Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудлар кесимида, меҳнат бозорининг эҳтиёжлари ва прогнози ҳамда тармоқлар ва республика ҳудудларини ривожлантириш дастурларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати
23 September 2016
Оила, оналик ва болалик масалаларида қонунчиликни такомиллаштириш зарурати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, экспертлар ва журналистлар иштирок этди. 

13 June 2016
Тиббий суғуртага доир қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда тиббий суғуртага доир қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари, мавжуд муаммо ва уларнинг ечими” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

20 May 2016
Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда асосий эътибор мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилиш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилада тиббий маданиятни ошириш, хусусан қандли диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

22.09.2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари...

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

Тадбирлар тақвими