Қўмиталар
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси
Қўмита тадбирлари
Махсус индустриал зона келажагига бир назар
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси“Ангрен махсус индустриал зонасининг келажакда ҳудудлар ривожланишини оптималлаштириш, замонавий логистика тизимини ва транспорт инфратузилмасини яратишдаги аҳамияти ва роли” мавзуида давра суҳбати ўтказди.
Давлат бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланиш талаби кучайтирилади
Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги қўмиталар томонидан «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим йиллиги ижроси якунлари»га бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари М.Мирзаев ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари депутатларга ўз ахборотларини тақдим этдилар.
Муқобил энергиядан фойдаланиш истиқболлари
Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида муқобил энергия манбаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Иқтисодиёт вазирининг ахбороти эшитилди
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг “2012 йил Инвестиция дастурига киритилган муҳим стратегик лойиҳалар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари дастури, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатидан қайта жиҳозлаш тармоқ дастурлари амалга оширилишининг бориши” мавзуидаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ахбороти эшитилди.

Қонун ижросига бағишланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги қонуннинг Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қарор ижроси муҳокама қилинди
2012 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан қўмитанинг 2011 йил 5 майдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Ўзавтойўл” ДАКда ижроси ҳақидаги қарори бажарилишига ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мониторингига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Давлат бюджети – истиқбол кўзгуси
2012 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари, мутахассислар, қўмита қошидаги жамоат экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2013 йилга Бюджетнома – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.
Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига бағишланди
2012 йилнинг 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзуида семинар ўтказилди.

Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси
Шу йилнинг 8 июнь куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилдаги ва 2012 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.
Қўмитада эшитув ўтказилди
2012 йили 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Ўзстандарт” агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда бошқа мутасадди органлари томонидан ижроси этилиши юзасидан улар раҳбарларининг ахборотларини эшитиш бўйича йиғилиш ўтказилди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда
2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...