Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

Қўмита раҳбари:

Пардаев Азамат Кенжабоевич

Қўмита раҳбари ўринбосари: Пардаев Азамат Кенжабоевич


Қўмита тадбирлари

12 December 2013
Илмий-амалий семинар

2013 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси “Муҳим денгиз портлари ва йирик жаҳон бозорларига чиқишни таъминлаш мақсадида транспорт-коммуникация йўллари тизимини ривожлантириш истиқболлари: муаммолар ва халқаро тажриба” мавзуида илмий-амалий семинар ўтказди. 

19 November 2013
Махсус индустриал зона келажагига бир назар

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси“Ангрен махсус индустриал зонасининг келажакда ҳудудлар ривожланишини оптималлаштириш, замонавий логистика тизимини ва транспорт инфратузилмасини яратишдаги аҳамияти ва роли” мавзуида давра суҳбати ўтказди.

19 September 2013
Давлат бюджети маблағларидан мақсадли фойдаланиш талаби кучайтирилади

Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги қўмиталар томонидан «Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг 2013 йил биринчи ярим йиллиги ижроси якунлари»га бағишланган йиғилишлари бўлиб ўтди. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари М.Мирзаев ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари депутатларга ўз ахборотларини тақдим этдилар.

01 May 2013
Муқобил энергиядан фойдаланиш истиқболлари

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида муқобил энергия манбаларига оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

28 February 2013
Иқтисодиёт вазирининг ахбороти эшитилди

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг “2012 йил Инвестиция дастурига киритилган муҳим стратегик лойиҳалар ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари дастури, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатидан қайта жиҳозлаш тармоқ дастурлари амалга оширилишининг бориши” мавзуидаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ахбороти эшитилди.

Қонун ижросига бағишланди
26 December 2012
Қонун ижросига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги қонуннинг Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигида, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги ижросини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

30 November 2012
Қарор ижроси муҳокама қилинди

2012 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан қўмитанинг 2011 йил 5 майдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Ўзавтойўл” ДАКда ижроси ҳақидаги қарори бажарилишига ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мониторингига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Давлат бюджети – истиқбол кўзгуси
13 November 2012
Давлат бюджети – истиқбол кўзгуси

2012 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари, мутахассислар, қўмита қошидаги жамоат экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2013 йилга Бюджетнома – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

15 June 2012
Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятига бағишланди

2012 йилнинг 15 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти: амалиёт ва муаммолар” мавзуида семинар ўтказилди.

Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси
08 June 2012
Қўмита йиғилишида давлат бюджети ижроси

Шу йилнинг 8 июнь куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2011 йилдаги ва 2012 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими