Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

19 May 2019
Солиқ сиёсати –— тадбиркорлар муҳокамасида

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси қабул қилинганлиги мунособати билан туманда фаолият олиб борилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

18 May 2019
Қурилиш вазирлиги ҳисоботи эшитилди

16 май куни Қонунчилик палаласи Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуриш ва уларни ҳақиқий эгаларига топшириш ишларнинг аҳволини Тошкент вилоятида ўрганиш якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди.


Қонунчилик палатаси қўмиталарида Давлат дастури ижросининг I чорак якунлари муҳокама қилинди
25 April 2019
Қонунчилик палатаси қўмиталарида Давлат дастури ижросининг I чорак якунлари муҳокама қилинди

Давлат дастурининг 63 та банди 2019 йилнинг биринчи чорагида бажарилиши керак бўлиб, шундан 46 та банд тўлиқ ижро этилган, 27 та банд бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, қабул қилинган, 24 та банд бўйича вазифалар ўз вақтида бажарилмаганини таҳлиллар кўрсатмоқда.

Қўмиталар парламент назоратидан унумли фойдаланди
25 April 2019
Қўмиталар парламент назоратидан унумли фойдаланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил биринчи чорагидаги даромадлар 23,0 трлн. сўмни, харажатлари эса 24,1 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан мос равишда 1,6 ва 1,7 баробарга ошган.

Депутатлар ташаббуси мунозарага сабаб бўлди
10 April 2019
Депутатлар ташаббуси мунозарага сабаб бўлди

Энергия — иқтисодиёт ривожи, саноат ва ишлаб чиқаришнинг юксалиши, умуман, тараққиёт ғилдираги тўхтовсиз айланиб туришида энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Тўқимачилик саноати ривожида кластерларнинг қандай афзаллиги бор?
05 April 2019
Тўқимачилик саноати ривожида кластерларнинг қандай афзаллиги бор?

2019 йил 5 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ривожланишида кластер тизимининг афзалликлари” мавзусида семинар ўтказилди.

Транспорт логистика имкониятлари қандай
19 March 2019
Транспорт логистика имкониятлари қандай

2018 йилда барча транспорт воситалари орқали ташишлар хажми 1 136,6 миллион тоннани ташкил этган, хусусан, автомобиль транспортида – 1068,2 миллион тоннага етган. Лицензияланган юк ташувчи автомобиллар сони 42 270 та (6 600 таси халқаро юк ташувчилар)ни ташкил қилади. Бугунги кунда республикамизда 7 та логистик марказ, 325 та божхона омборхонаси, 29 та транспорт маҳсулот базаси фаолият юритади.

Қўмиталар инвестиция иқлимини яхшилаш масаласини назоратга олди
25 February 2019
Қўмиталар инвестиция иқлимини яхшилаш масаласини назоратга олди

Таъкидлаш жоизки, кейинги пайтларда юртимизда хорижий инвестицияларни фаол жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 2018 йилда 2,8 миллиард долларга етиб, 2017 йилдаги прогноз кўрсаткичларидан 7 фоизга кўпроқни ташкил этди. Хорижий капитал иштирокида 2162 та янги корхона очилди. Бу 2017 йилга нисбатан 2,7 баробар кўп демакдар (800 та қўшма ва хорижий корхона). Ҳозирги кунда хорижий сармоя иштирокида фаолият олиб бораётган корхоналарнинг умумий сони 7371 тага етди.

Қўмита табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказди
18 January 2019
Қўмита табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказди

2019 йил 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан 2018 йил 6 июль куни ўтказилган “Ўзбекнефтгаз” АЖ раисининг “Табиий ва суюлтирилган газдан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти юзасидан қабул қилинган қўмита қарорининг ижроси юзасидан мониторинг ўтказилди.

Иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш — парламент назоратида
11 January 2019
Иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш — парламент назоратида

2019 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакат иқтисодиёт тармоқларида юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими