Қўмиталар
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси

Қўмита раҳбари: Мураткабилов Вахобжон Абдуганиевич
.jpg)
Қўмита раҳбари ўринбосари: Тилаволдиев Нодирбек Хакимович
Қўмита тадбирлари
Ҳудудларни ривожлантиришда кичик саноат зоналарининг ўрни қандай?
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини зарур инфратузилма билан таъминлашга 1,6 трлн. сўм йўналтирилиши, бундан ташқари ҳудудларда 130 минг км узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 40 мингдан ортиқ трансформаторни босқичма-босқич янгилаш ҳамда 5 мингдан ортиқ таъмирталаб кўприкни тиклаш бўйича Ҳукумат дастурлари қабул қилиниши, бу ишлар учун 400 млрд. сўм маблағ ажратилаётганлиги ҳудудлар саноат салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Чегараолди савдони ривожлантириш истиқболи ва имкониятлар
Ўзаро муносабатлар жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш учун икки мамлакатнинг иқтисодий субъектлари ўртасида тўғридан-тўғри ишчи алоқалар ўрнатилган. Хусусан, Афғонистоннинг Балх ва Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти раҳбарлари бошчилигида чегара савдосини ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон — Афғонистон ишчи комиссиясининг мунтазам видеомулоқотлари йўлга қўйилган.
Депутатлар Яшнобод туманидаги технопарк ва ер усти ҳалқа метрополитени линияси билан танишдилар
Бугун мамлакат иқтисодиётига инвестициялар жалб этиш, саноат корхоналари фаолиятини такомиллаштириш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тайёрлаш ҳажми ортиб бормоқда.
Марказий Осиё минтақасини глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш жараёнлари қандай кечмоқда?
Бугунги кунда минтақада айнан транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантириш асосий ва долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Минтақа давлатлари иқтисодиётининг жадал суръатларда ўсиши, давлатлар ўртасида ўзаро товар айрибошлаш ҳажмининг ортиши, экспорт ва импорт юкларининг мақбул нархларда ташилишига эришиш айнан ушбу йўналишдаги алоқаларнинг ривожи ва ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқдир.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик қандай? Энергетика вазирлиги бу бўйича ахборот берди
Қўмита эшитувида таъкидланганидек, табиий газ таъминоти соҳасида жорий йил 1 ноябрга қадар 74 километр газ қувурлари мукаммал таъмирланиши, 44 километр реконструкция қилиниши, 605 та газ тақсимлаш пункти мукаммал таъмирланиши, 80 334 таси техник тафтишдан ўтказилиши кўзда тутилган.
Ҳаётий масалалар, тезкор чоралар ижроси — қўмита назоратида
Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳам ўз фаолиятини ана шу ҳаётий мезонлардан келиб чиқиб ташкил этди. Хусусан, фаолиятининг устувор йўналиши бўлган қонун ижодкорлиги соҳасида қўмита ўтган 6 ой давомида 5 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди.
Кичик саноат зоналарида яратилган имконият ва шароитлардан корхоналар қандай фойдаланяпти?
Иқтисодиёт тармоқлари хусусан, саноат ва ишлаб чиқаришнинг истиқболи бевосита инвестицион лойиҳаларнинг амалиётга муваффақиятли жорий этилишига боғлиқ. Бу айниқса, саноат зоналарини ривожлантириш, маҳсулотлар сифатини ошириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва шу орқали ижтимоий масалалар яъни, аҳоли бандлигини таъминлаш каби ҳаётий масалаларда муҳим аҳамиятга эга.
ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама марказида
Депутатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон иқтисодиётига нима беради деган масалага алоҳида эътибор қаратишди. Ўтказилган иқтисодий таҳлилларга кўра ҳамкорлик қилиш натижасида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ортиши, шу жумладан, саноатда тўқимачилик ва чарм-пойабзал товарлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятлари вужудга келиши тўғрисидаги тегишли вазирлик ва ташкилотлар мутасаддиларининг фикрларини тинглашди.

Депутатлар ёшлар билан учрашди
2020 йил 27 февраль куни Тошкент давлат архитектура институтида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоларининг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.
.jpg)
Қонун лойиҳаси мутахассислар иштирокида муҳокама қилинди
2020 йил 21 февраль куни «Ўзбекзаргарсаноат» уюшмасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Қонунда фақат асослантирилган фикр-мулоҳазалар инобатга олинди
Қайд этилганидек, лойиҳада транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини...
Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг янги имкониятлари
Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилишида айни шу масалалар муҳокама қилинди. Таъкидланганидек,...
Депутатлар нодавлат-нотижорат ташкилотларини ривожлантириш бўйича таклифлар бердилар
Тадбирда қайд этилганидек, камбағаллик масаласи кредит, ижтимоий нафақа ёки уй бериш билан ўз-ўзида...