Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

Қўмита раҳбари:

Раҳмонов Акмал Эргашевич

Қўмита раҳбари ўринбосари: Раҳмонов Акмал Эргашевич


Қўмита тадбирлари

15 January 2016
Ватанни ватанпарварлар ҳимоя қилади

– Бугун ҳар биримиз бизнинг яхши тайёрланган ва қуролланган, истиқлолимиз ва чегараларимизни ҳимоя қилишга қодир армиямиз борлигидан фахрланамиз. Бу ҳақиқат Муҳтарам Юртбошимизнинг Ватан ҳимоячиларига йўллаган табрикларида ҳам таъкидланди. Бизнинг Ҳарбий доктринамиз мудофаа характерига эга эканлиги, сиёсатимиз тинчлик, ўзаро ҳамкорликка асосланганлигини эътиборга оладиган бўлсак, бугунги нотинч дунёда, турли манфаатлар тўқнашуви шиддат билан давом этаётган бир пайтда тинчлик учун ҳар биримиз, ҳаммамиз масъуллигимизни ҳар лаҳза ёдда тутишимиз керак, – дейди ЎзХДП фракцияси аъзоси Комила КАРОМОВА.

14 January 2016
Осуда ҳаётимизнинг мустаҳкам таянчи

Ҳар қандай давлатнинг мустақиллигини, биринчи навбатда, унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари ҳимоя қилиши керак. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, “Ўз истиқлоли ва озодлигининг қадрини билмайдиган, уни ҳимоя қилолмайдиган, бунга куч-қурби етмайдиган миллат ҳеч қачон эркин яшай олмайди, кимгадир итоат этишга, бўйин эгишга мажбур бўлади”. Ўзбекистон Республикасида мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, соҳани тартибга солувчи қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг самарали ижро этилишида фаол иштирок этиш эса биз, депутатларнинг асосий вазифаларимиздан бири саналади, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Рашид МАТКУРБАНОВ.

15 October 2015
Аҳоли осойишталиги – устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғлиши бўлиб ўтди. Унда «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Навоий вилоятидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. 

12 June 2014
Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона барпо этиш тўғрисидаги ташаббуси – минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳамда тинчликни мустаҳкамлашда муҳим қадам

2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зонасини барпо этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида илгари сурилган ташаббус рўёбга чиқарилишига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

15 May 2014
Йўл қоидаси – умр фойдаси

Бухорода йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ва унинг ижроси самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими