Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Янги қонун тадбиркорлик субъектлари зиммасига масъулият юклайди
01 October 2016
Янги қонун тадбиркорлик субъектлари зиммасига масъулият юклайди

ЎзЛиДеП фракцияси О. Жамолдинова янги қонунда тадбиркорлик субъектларини ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнларига кенг жалб этилиши юзасидан алоҳида норма борлигини таъкидлайди.

31 May 2016
Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги салоҳияти

Мамлакатимизда ҳар йили соҳаларни ривожлантиришга бағишланган халқаро тадбирлар, кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий форумлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт соҳаларидаги турли халқаро анжуманлар туристик салоҳиятни янада юксакка олиб чиқишга хизмат қилмоқда.Туризм соҳасини ривожлантиришда нафақат туристик фаолият, балки саноат, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожи бевосита ижобий таъсир кўрсатади. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Экотуризмни ровожлантиришнинг муҳим омиллари: муаммо ва ечимлар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида ҳам шу хақда сўз борди.

26 May 2016
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қўмиталар йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилдаги ҳамда 2016 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Қўмиталарда ушбу масала қизғин муҳокама қилинмоқда.

20 May 2016
Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “Соғлом турмуш тарзининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда асосий эътибор мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардан аҳолини хабардор қилиш, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оилада тиббий маданиятни ошириш, хусусан қандли диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш ва бу борадаги қонунчиликни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилди.

05 May 2016
“Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси электорат ва кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Умумтаълим мактабларида жамоатчилик назорати” мавзусида амалий видеоконференция бўлиб ўтди. Партиянинг “Мактабда ижтимоий тенглик масалалари” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари ва партия фаоллари, Халқ таълими вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

28 April 2016
Мактабдан ташқари таълим самарадорлиги ошмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Мактабдан ташқари таълим: сифат ва самарадорлик” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари мутасаддилари, илмий-тадқиқот институтлари, Республика таълим маркази мутахассислари, мактабдан ташқари таълим масканлари педагоглари иштирок этди. 

07 April 2016
Қонун ижодкорлиги самарадорлигини ошириш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмитанинг экспертлари билан биргаликда қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. 

16 March 2016
Илмий-педагог кадрлар салоҳияти мамлакат тараққиётининг муҳим омили

16 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Олий таълим тизимида илмий-педагог кадрлар тайёрлаш жараёнларини такомиллаштириш механизмлари” мавзусида ўтказилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

26 February 2016
Интеллектуал мулк ҳуқуқи дахлсиздир

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Интеллектуал мулк соҳаси ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги конференция ўтказилди. Бугунги кунда мамлакатимизда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасининг ташкилий-ҳуқуқий негизи тўла яратилган бўлиб, халқаро андозаларга жавоб берувчи қонунчилик асоси мавжудлиги конференция иштирокчилари томонидан эътироф этилди.

 

19 February 2016
Соғлом турмуш тарзини шакллантириб бориш учун масъулмиз

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида тиббий маданиятни юксалтириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими