Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Илм-фан иқтисодиёт реал секторига  наф беряптими?
21 September 2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, 17 та илмий-тадқиқот институтининг тижоратлаштириш мумкин бўлган ишланмалари намойиши ташкил этилган. 400 дан ортиқ илмий ишланмалардан 62 тасини ишлаб чиқаришга жорий этиш мумкинлиги, лекин таҳлиллар тезкор бизнес-режалар уларни саноатга жорий қилиш ва тижоратлаштириш учун камида 16 миллион АҚШ  доллари ҳамда 13 миллиард сўм инвестиция талаб қилиниши, айрим ҳолларда ишланмаларни такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқишга мослаштириш учун қўшимча тадқиқотлар ҳам олиб бориш кераклигини кўрсатмоқда. 

Етим болалар ҳуқуқлари қандай таъминланади?
14 September 2018
Етим болалар ҳуқуқлари қандай таъминланади?

Юртимизда бола ҳуқуқларини таъминлашда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хусусан уларнинг таълим олиши, соғлиғини сақлаш, ҳаётга мослашишига ҳуқуқий шароит яратиш бўйича алоҳида қонун қабул қилинмаган. Шу боис айрим ҳолатларда етим, ота-она қарамоғидан мосуво болаларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, ҳаттоки уй-жойга эга бўлишга доир ҳуқуқларини таъминлаш масаласи долзарб ҳисобланади.

Аҳолининг соғлом овқатланиши юзасидан вазир ўринбосари ахборот берди
14 August 2018
Аҳолининг соғлом овқатланиши юзасидан вазир ўринбосари ахборот берди

Бугунги кунда сайёрамизда 2 миллиард инсон (26 фоизи) темир моддаси ва А витамини каби одам организми учун ўта зарур бўлган органик микроэлементларни талаб даражасида тановвул қилмайди. Шу туфайли аксарият болаларнинг ўсиши ва ривожланиши ортда қолмоқда, улар сурункали тинка қуришидан азият чекмоқда. Буларнинг асосий сабаби соғлом овқатланиш ва турмуш тарзидаги камчиликлардир. 

Тараққиётга ёшлар билан тезроқ эришилади
03 August 2018
Тараққиётга ёшлар билан тезроқ эришилади

Қайд этилганидек, мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар жараёнида ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди
19 July 2018
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди

Тадбир иштирокчилари ҳозирги дунёда таҳдиди кучайиб бораётган диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, ва “оммавий маданият” каби иллатлардан ёш авлоднинг хавфсизлигини таъминлаш тизимини шакллантириш мақсадида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча тузилмалар тузиш мақсадга мувофиқ эканлигига ишонч билдирдилар.

Мақоми ошган ўқитувчи —  таълим сифатининг индикатори
19 July 2018
Мақоми ошган ўқитувчи — таълим сифатининг индикатори

Кейинги чорак аср мобайнида таълим сифатини ошириш ҳақида гапирилди. Бунинг учун олий таълим тизимини, айниқса касб-ҳунар коллежлари ва лицейлар фаолиятини яхшилашга катта эътибор қаратилди. Бироқ кўп ҳолларда таълимнинг таянч нуқтаси ҳисобланган мактаблар назардан четда қолиб кетди.

Маданият ва санъат йўналишидаги ишлар ҳолати таҳлил қилинди
09 July 2018
Маданият ва санъат йўналишидаги ишлар ҳолати таҳлил қилинди

Сўнги вақтларда мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар биринчи навбатда аҳолининг дарду-ташвишларини енгиллаштириш, уларни қийнаб келаётган масалаларини ҳал этишга, хаёт даражасини кўтаришга хизмат қилаётганлиги билан муҳим аҳамият касб этади

Мактабгача таълим – тарбиянинг муҳим босқичи
08 February 2018
Мактабгача таълим – тарбиянинг муҳим босқичи

Малакатимиз Президентининг Парламентга Мурожаатномасида ҳам таъкидланганидек, 2017 йилда янги таълим муассасаларини қуриш, мавжудларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада 107 та мактабгача таълим муассасаси реконструкция қилинди ва қурилди, 195 та боғча капитал таъмирланди.

 Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари
18 October 2017
Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари томонидан олиб борилган мониторинглар 2014-2016 йиллар давомида 50 мингга яқин ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг  болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Соғлиқни сақлашда фан ва таълим технологиялари
28 September 2017
Соғлиқни сақлашда фан ва таълим технологиялари

Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш бугунги кунда долзарб ҳисобланади. Негаки, ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшаши, шак-шубҳасиз, унинг сиҳат-саломатлиги муҳофазасига бевосита боғлиқ. 




Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2019
Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Банк тизими барқарорлигининг таъминланиши, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил бориши...

23.09.2019
Норма ижодкорлиги — устувор вазифа, давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириб бориш туб замирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул...

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

Тадбирлар тақвими