Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Таълимда сифат кўрсаткичи қандай қилиб 22 фоизга тушиб кетган?
05 March 2019
Таълимда сифат кўрсаткичи қандай қилиб 22 фоизга тушиб кетган?

Бу саволга 2019 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда Халқ таълими вазирлигида “Ўқувчи ёшларнинг маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда халқ таълими тизими олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўтказилган анжуманда жавоб изланди.

14 February 2019
Олий таълим муассасаларида илмий салоҳиятни оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда, республикамизда 23 та университет, 33 та институт, 2 та академия, 1 та консерватория, 1 та Олий мактаб, 20 та олий таълим муассасаларининг филаллари, жами 91 та олий таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 11 та хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларда жами 337 мингдан ортиқ талаба ва магистрлар таълим олмоқдалар.

Мамлакатимизда туризм соҳаси янада ривожланади
24 January 2019
Мамлакатимизда туризм соҳаси янада ривожланади

Дарҳақиқат, Ўзбекистон экотуризм соҳаларини ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга.  Гўзал географик ва табиий шароитлар республикамиз ҳудудида экологик туризмни ривожлантириш учун ғоят қулайдир. Шундан келиб чиқиб давра суҳбатида туризмни, хусусан, тиббиёт туризми, зиёрат туризми ва экотуризмни ривожлантириш, соҳага инвестициялар жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Сарҳисоб ва келгуси режалар
09 January 2019
Сарҳисоб ва келгуси режалар

Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятининг сифат жиҳатидан натижадорлигини таъминлаш мақсадида ўтган йил давомида қўмитада қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишлаб 17 марта ишчи гуруҳи йиғилиши, 4 марта экспертлар гуруҳи йиғилиши, 19 марта ташкилий масалалар бўйича йиғилиш, шунингдек, 14 та давра суҳбати, 6 та семинар ва 2 та конференция ўтказилди.

Тиббиёт соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашнинг долзарб  масалалари муҳокама қилинди
27 December 2018
Тиббиёт соҳаси бўйича кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Тиббиёт муассасаларида етишмаётган юқори малакали тиббиёт ходимлари сони 4200 дан ортиқни ташкил этади. Республика бўйича жорий йилда 5000 га яқин йигит-қиз тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртини тамомлаши кутилаётган бўлса-да, уларнинг сони ҳудудлар бўйича мавжуд эҳтиёжга мос келмайди. 

Депутатлар Давлат бюджетиини муҳокама қилмоқда
14 November 2018
Депутатлар Давлат бюджетиини муҳокама қилмоқда

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан умумий харажатларнинг 53,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланди ( 2017 йилда Давлат бюджетидан умумий харажатларнинг 59,7 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган эди). Хусусан, ижтимоий харажатларнинг асосий қисми (47,2 фоизи)ни ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 13,7 трлн. сўм маблағ ажратилди ва белгиланган йиллик параметрнинг қарийб 70 фоизи бажарилишига эришилди.

09 November 2018
Туризмга доир қонунчилик такомиллаштирилади

2018 йилнинг 8 ойи давомида мамлакатимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 3,4 млн. нафардан ошди. Сайёҳларга хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар сони 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига 854 тага, улардаги хоналар сони 19 559 тага етди. Ушбу кўрсаткич 2017 йил якуни бўйича мос равишда 761 та ва 18464 тани ташкил этди.

02 November 2018
Спорт таълими: кадрлар тайёрлашнинг бугунги ҳолати қандай?

Эътиборли жиҳати, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси мазкур вазирлик ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига айлантирилиб, унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад, энг қуйи бўғинларда ҳам, маҳаллаларда ҳам жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, болаларнинг соғлом вояга етишини таъминлашдир.

216 та мурожаат ижобий ҳал этилди
25 October 2018
216 та мурожаат ижобий ҳал этилди

Ўтган даврда жисмоний ва юридик шахслардан қўмитага 415 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 332 таси тегишли давлат органларига мурожаатларда кўтарилган масалаларни атрофлича, холисона кўриб чиқиш учун юборилган. 80 таси бўйича мурожаат муаллифларига тушунтириш берилган ва 3 таси кўриб чиқилмоқда.

Дарсликлар таъминоти: муаммо, таклиф ва ечим
05 October 2018
Дарсликлар таъминоти: муаммо, таклиф ва ечим

Йиғилишда депутатлар бу каби камчиликлар жорий ўқув йилида ҳам кузатилаётганини ачинарли ҳолат сифатида танқид қилди. Жумладан, Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари таълим ўзбек, рус ва тожик тилларидаги 745079 тўплам дарсликлар билан, яъни ортиқча 63 669 тўплам дарсликлари билан таъминланган бўлсада, 3-синф бўйича дарсликлар 98 фоизга таъминланган. Дарсликлардан фойдаланиш муддатининг 2 йилликдан 3 йилликка ва 4 йилликдан 5 йилликка узайтирилгани натижасида 2021 тўплам дарслик етишмаслиги аниқланди. Вилоятдаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган 68970 нафар ўқувчидан 67484 нафари дарслик билан таъминланган  бўлиб, 1486 тўплам дарсликка эҳтиёж мавжуд.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2019
Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Банк тизими барқарорлигининг таъминланиши, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил бориши...

23.09.2019
Норма ижодкорлиги — устувор вазифа, давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириб бориш туб замирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул...

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

Тадбирлар тақвими