Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

20 December 2013
Давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йилги иш режасига биноан, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитамиси томонидан 2013 йил 20 декабрь куни Қонунчилик палатасида “БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланган “Суд органлари мустаққиллигининг асосий принциплари” ва миллий қонунчилигимизнинг долзарб масалалари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.   

15 November 2013
Спорт – маданиятлараро ҳамкорлик омили

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг «Жисмоний тарбия ва спорт халқаро Хартияси»ни (Париж, 1978 йил 21 ноябрь) миллий қонунчилигимизда ўз аксини топган нормаларининг Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги ижроси юзасидан назорат-таҳлил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.  

02 April 2013
Транспорт коммуникациялари истиқболини кўзлаб

Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан “Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантиришда транспорт коммуникацияларининг роли, Ўзбекистоннинг имкониятлари, истиқболдаги режалар” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. 

Энергетика масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик ва миллий қонунчилик асослари
04 December 2012
Энергетика масалалари бўйича халқаро ҳамкорлик ва миллий қонунчилик асослари

2012 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан «Энергетика Хартиясига доир шартнома (Лиссабон, 1994 йил 17 декабрь) бўйича халқаро ҳамкорлик ва тегишли халқаро нормаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш масалалари»га бағишланган семинар ташкил этилди.

Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди
19 October 2012
Ахборот тарқатиш борасидаги фаолиятлар таҳлил қилинди

2012 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Жаҳон» ахборот агентлиги ҳамда Маданий ва гуманитар алоқалар бўйича бошқармасининг хорижда Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсати тўғрисидаги ҳаққоний ахборотни тарқатиш борасидаги фаолияти ҳақида»ги масалани назорат-таҳлилий ўрганиш якунлари кўриб чиқилди.

13 October 2012
Қарор ижроси депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2011 йил 16 сентябрдаги “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ Конвенциясининг миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилинган нормаларининг Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида бажарилишига доир назорат-таҳлил якунлари бўйича қарори ижроси юзасидан кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

19 June 2012
Контрафакт маҳсулотлари – Давлат назоратида

2012 йил 19 июнь куни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига контрафакт маҳсулотлари олиб кирилишининг олдини олиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши юзасидан назорат-таҳлил якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

14 June 2012
Ўзбекистон ва Ҳиндистон: ҳамкорликнинг узилмас ришталари

Шу йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси С. Иноғомов «Ҳиндистоннинг ички ва ташқи сиёсатининг асосий жиҳатлари: Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатлари» мавзусидаги маърузаси тингланди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими