Қўмиталар
Халқаро ишлар ва парламетлараро алоқалар қўмитаси
Қўмита тадбирлари

Қонун ижроси тараққиётга хизмат қилади
Жиззахда Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуни ижроси бўйича олиб борилган назорат-таҳлил ишлари якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Барқарор тараққиёт ва хавфсизлик йўлидаги муштарак мақсадлар
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ташаббуси билан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлигининг 25 йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳаракат стратегияси қизғин муҳокама қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракат стратегияси” муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбиркорларни ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятининг ҳуқуқий асослари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари: хорижий тажриба” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро қўмитаси ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Депутатлар ташаббуси қўллаб-қувватланди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг қарорига биноан ташкил этилган ташаббус гуруҳи томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш масаласи киритилди.

Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари халқаро-ҳуқуқий нормалар билан уйғунлаштирилди
Куни-кеча парламентимиз томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг фундаментал конвенцияларидан бири бўлган “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан унинг ратификация қилиниши бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Ташқи сиёсий фаолият соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари Дастурини амалга ошириш бўйича Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан ташқи сиёсий фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатлари инвентаризациядан ўтказилди ва таҳлил қилинди.
Ватан ҳимояси муқаддас бурчимиздир!
– Ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, халқнинг эрки унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилиниши керак. Зотан, Юрбошимиз таъкидлаганидек, ўз истиқлоли ва озодлигининг қадрини билмайдиган, уни ҳимоя қила олмайдиган, бунга куч-қурби етмайдиган миллат ҳеч қачон эркин яшай олмайди, кимгадир итоат этишга, бўйин эгишга мажбур бўлади, – дейди "Адолат" СДП фракцияси аъзоси Қодир ЖЎРАЕВ.
Парламентлараро алоқаларини такомиллаштириш – давр талаби
2015 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламентлараро алоқаларини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий ва халқаро даражадаги долзарб масала
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари ҳамкорлигида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг хуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Депутатлар минбари
Янгиликлар
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда
2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...