Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

Саидов Акмал Холматович

Қўмита раҳбари: Саидов Акмал Холматович

Ширинов Джаҳонгир Джабборович

Қўмита раҳбари ўринбосари: Ширинов Джаҳонгир Джабборович


Қўмита тадбирлари

Қўмиталарда 2017 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди
27 October 2016
Қўмиталарда 2017 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда.

Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллашади
18 October 2016
Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида конференцияси бўлиб ўтди.

Парламентга касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси киритилди
03 October 2016
Парламентга касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси киритилди

Айни вақтда Қонунчилик палатасида иш қизғин бормоқда. Хусусан, депутатлар янги таҳрирдаги “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси устида ишламоқдалар.

13 May 2016
Очиқликни таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш – давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмиталари ҳамкорлигида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли» мавзуида семинар ўтказилди. 

12 May 2016
Назорат институтининг назарий ва ҳуқуқий асослари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистонда парламент назоратини амалга оширишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари” мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда сенаторлар, депутатлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), олимлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

22 April 2016
Қонун ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунининг Тошкент вилоятидаги ижроси юзасидан ўтказилган назорат-таҳлил якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. 

26 February 2016
Фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги иштироки

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ташаббуси билан “Фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги иштироки” мавзусида конференция бўлиб ўтди. Конференциянинг мақсади – фуқаролик жамияти институтларининг қонун ижодкорлиги фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш, давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини кўрсатиш ҳамда қонун лойиҳасини тайёрлаш босқичида таклифларни ишлаб чиқишдаги иштирокларини янада оширишдан иборатдир.

18 January 2016
Касб-ҳунар таълимининг бугунги ҳолати ва истиқболлари

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Иброҳим Ходжиев Наманган шаҳридаги “Наманган ёшлар маркази”да ташкил этилган кўрсатувда (“Мунозара” ток-шоу) иштирок этди. Тадбир Наманган вилояти телерадиокомпанияси, Наманган вилояти прокуратураси ва "Наманган ёшлар маркази" томонидан ташкил қилинди.

13 January 2016
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш истиқболларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

08 January 2016
Фуқаролик жамияти ва қонунчилик

Фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасида давлат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқаролик жамияти институти вакиллари, олимлар ҳамда журналистлар иштирокида муҳокама қилинди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими