Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси

Саидов Акмал Холматович

Қўмита раҳбари: Саидов Акмал Холматович

Ширинов Джаҳонгир Джабборович

Қўмита раҳбари ўринбосари: Ширинов Джаҳонгир Джабборович


Қўмита тадбирлари

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан белгиланади
19 February 2019
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш тартиби қонун билан белгиланади

Сайлов кодекси 5 та амалдаги қонунларни ўзида мужассам этган. Бу эса уни амалиётда қўллашда, фуқароларимиз учун сайловга оид қоидаларни тўлиқ ўзлаштиришда қулайлик туғдиради ҳамда қонунчиликдаги ортиқча такрорланишларнинг олдини олади.

Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлашга  устувор аҳамият берилмоқда
15 January 2019
Дин ёки эътиқод эркинлигини таъминлашга устувор аҳамият берилмоқда

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига давлат сиёсатининг ва халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қаралади. Мамлакатимиздаги сиёсий тузум замонавий демократиянинг барча мезонларига тўлиқ жавоб беради.

Йил сарҳисоби: Қўмита нима ишлар қилди?
08 January 2019
Йил сарҳисоби: Қўмита нима ишлар қилди?

2018 йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг “Йил сарҳисоби: 2018 йилдаги фаолият якунлари ва истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Болалар ва ёшлар ҳуқуқларини муҳофазалашнинг  миллий модели такомиллаштирилади
04 December 2018
Болалар ва ёшлар ҳуқуқларини муҳофазалашнинг миллий модели такомиллаштирилади

Давра суҳбатида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтини такомиллаштириш орқали ёш авлод ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини мустаҳкамлаш зарур экани қайд этилди. 

Депутатлар Давлат бюджетиини муҳокама қилмоқда
14 November 2018
Депутатлар Давлат бюджетиини муҳокама қилмоқда

Таъкидланганидек, ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан умумий харажатларнинг 53,4 фоизи миқдорида маблағ сарфланди ( 2017 йилда Давлат бюджетидан умумий харажатларнинг 59,7 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилган эди). Хусусан, ижтимоий харажатларнинг асосий қисми (47,2 фоизи)ни ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш харажатларига Давлат бюджетидан 13,7 трлн. сўм маблағ ажратилди ва белгиланган йиллик параметрнинг қарийб 70 фоизи бажарилишига эришилди.

Ҳуқуқий таълим-тарбия аҳволи қониқарлими?
13 September 2018
Ҳуқуқий таълим-тарбия аҳволи қониқарлими?

Депутатларнинг фикрича, ҳуқуққа доир фанларни ўқитишда кадрлар салоҳияти ҳам етарли даражада эмас. Республикадаги мавжуд умумтаълим мактабларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс бераётган жами 9 минг 255 нафар ўқитувчининг бор-йўғи 88 нафари (0,95 фоиз) «Юриспруденция» мутахассислигига, 3 минг 931 нафари (42,5 фоизи) «Миллий ғоя ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга. Қолганлари эса, она тили ва адабиёти, тарих ва архивариус, сиёсатшунос мутахассислардир.

Депутатлар мунозараси: нима таклиф этилди?
03 August 2018
Депутатлар мунозараси: нима таклиф этилди?

Таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият юритмоқда. Уларнинг 642 таси (7 фоизи) бевосита ёшлар ва болалар манфаатларини ифодалайди. Аҳолининг  қарийб 60 фоизини 30 ёшгача фуқаролар ташкил этишини ҳисобга олсак, бу нодавлат нотижорат ташкилотлари мамлакат ёшларини тўлиқ қамраб ололмайди. 

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди
19 July 2018
Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинди

Тадбир иштирокчилари ҳозирги дунёда таҳдиди кучайиб бораётган диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, ва “оммавий маданият” каби иллатлардан ёш авлоднинг хавфсизлигини таъминлаш тизимини шакллантириш мақсадида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча тузилмалар тузиш мақсадга мувофиқ эканлигига ишонч билдирдилар.

06 July 2018
Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ривожланиши истиқболлари муҳокама қилинди

“Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси шароитида фуқаролик жамияти институтларини ривожланишининг истиқболлари”. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар нодавлат ташкилотлар ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари Қўмитаси томонидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган конференцияда ушбу мавзу иштирокчилар эътиборида бўлди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади
09 March 2018
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Юртимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга жаҳон афкор оммасининг эътиборини тортишда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 15 мартдаги 60/251-сонли резолюцияга мувофиқ ташкил этилган мазкур ташкилот БМТга аъзо бўлган барча 193 давлатга улар инсон ҳуқуқлари бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятларини қандай бажараётганлиги хусусида дунё жамоатчилигини хабардор қилишда минбар вазифасини ўтайди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими