Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

05 September 2014
Бюджет ижросининг ярим йиллик ижроси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йил биринчи ярим йиллиги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди. 

27 June 2014
Асосий молиявий ҳужжат ижроси қандай таъминланмоқда

2014 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда депутатлар, вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Бюджет кодекси – Бюджет жараёнини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий механизми” мавзуида давра суҳбати ташкил қилди.

04 June 2014
Маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш муҳим вазифа

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йилдаги ва 2014 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

21 February 2014
Ҳисоб палатанинг ҳисоботи тингланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида депутатлар, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот кўриб чиқилди.

31 January 2014
Биржалар фаолиятига замонавий технологиялар

Шу йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ҳамкорлигида “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш масалалари” мавзусига бағишланган семинар-муҳокама ўтказилди. 

14 January 2014
Акциядорлик жамиятлари истиқболини кўзлаб

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 14 январь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш асослари ва зарурияти мавзуида депутатлар, вазирлик ва идоралар, етакчи тижорат банклари, акциядорлик компаниялари, ҳуқуқшунослар ва экспертлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

21 November 2013
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси муҳокама қилинди

Шу йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2013 йил 9 ойидаги ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисобот муҳокама қилинди.  

08 November 2013
Камчиликлар кўрсатиб ўтилди

2013 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси ва унинг тизимидаги корхоналарда ижро этилиши бўйича ўтказилган назорат-таҳлил ишлари якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.  

06 November 2013
Истиқбол кўрсаткичлари депутатлар муҳокамасида

2013 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган 2014 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди. Унда депутатлар, бир қатор вазирлик ва идораларнинг ҳамда банкларнинг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

10 July 2013
Ишчи гуруҳи қонун лойиҳалари муҳокамасида

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари юзасидан Ишчи гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтмоқда 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими