Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

23 April 2016
Иқтисодиёт ривожига мос бухгалтерия ҳисоби жорий этилди

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 апрелдан кучга кирган янги таҳрирдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни замонавий бошқарувнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган ишончли ва мукаммал иқтисодий ахборот ва ҳисоботлар билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосига айланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Тўхтабоев ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

07 April 2016
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғилиши

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда март ойида эълон қилинган Корпоратив бошқарув кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги қарори билан тузилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва корпоратив бошқарув халқаро тамойилларига асосланган Корпоратив бошқарув кодекси қабул қилинган эди. 

23 February 2016
Давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланиши — муҳим вазифа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ҳисоб палатасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни дастлабки тарзда кўриб чиқдилар. Йиғилишда Ҳисоб палатасининг фаолияти мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларининг ижросида муҳим ўрин тутиши таъкидланди. 

16 January 2016
Қонун лойиҳаси муҳокамада

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги биносида Қонунчилик палатаси депутатлари М.Турсунов, Ў.Бўтаев ва С.Арзикуловлар “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамаси юзасидан давра суҳбатида маъруза билан иштирок этдилар.

29 October 2015
Истиқбол кўрсаткичлари депутатлар муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2016 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

13 October 2015
Акциядорлик жамиятлари фаолияти такомиллашмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор долзарб қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида экспертлар, мутахассислар ҳамда манфаатдор идораларнинг вакиллари иштирокида “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услублари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

04 September 2015
Давлат бюджетининг 2015 йил ярим йиллик ижроси қўмитада кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 4 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.

04 June 2015
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджетининг ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

Парламент қуйи палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йилдаги ҳамда 2015 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари  кўриб чиқилди.

27 February 2015
Бюджет маблағларидан фойдаланишда ва бюджетлар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйилаётганлиги депутатлар диққат марказида

2015 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида депутатлар, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди. 

17 February 2015
“Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда

Шу кунларда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини навбатдаги ўқишга тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳ йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими