Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

2017 йилда йирик транспорт-коммуникация лойиҳалари амалга оширилади
21 October 2016
2017 йилда йирик транспорт-коммуникация лойиҳалари амалга оширилади

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда 2017 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Фармон ижроси доирасида қонунчилик асослари ҳам мустаҳкамланади
18 October 2016
Фармон ижроси доирасида қонунчилик асослари ҳам мустаҳкамланади

Жорий йилнинг 18 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қабул қилинган Фармоннинг мазмун моҳиятига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди.

2017 йилги – Бюджет лойиҳаси: ижтимоий соҳага жами харажатларнинг 59,7 фоизини йўналтириш кўзда тутилмоқда
13 October 2016
2017 йилги – Бюджет лойиҳаси: ижтимоий соҳага жами харажатларнинг 59,7 фоизини йўналтириш кўзда тутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 96-моддаси талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан «2017 йилги Бюджетнома – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳамда солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари» Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Бухорода 33 та корхонага солиққа оид имтиёзлар берилиб, 8,4 млрд. сўм тежаб қолинди
30 September 2016
Бухорода 33 та корхонага солиққа оид имтиёзлар берилиб, 8,4 млрд. сўм тежаб қолинди

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Бухоро вилоятидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Аудиторлик  фаолиятини такомиллаштириш-молиявий барқарорлик кафолати
07 June 2016
Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш-молиявий барқарорлик кафолати

“Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига асосан, жорий йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги” Қонуннинг ижроси юзасидан Фарғона вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


26 May 2016
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қўмиталар йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилдаги ҳамда 2016 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Қўмиталарда ушбу масала қизғин муҳокама қилинмоқда.

17 May 2016
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш - долзарб масала

Жорий йилнинг 17 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Давлат харидларининг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Сирдарё вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар амалда электрон ахборот порталига бюджет ташкилотлари томонидан товарларни харид қилиш юзасидан эълон ва буюртмаларни жойлаштиришда, буюртмачилар томонидан бу товарларини қабул қилиб олишда, етказиб берувчилар томонидан шартномага мувофиқ товарларни ўз вақтида етказиб беришда ва бошқа айрим масалаларда кўзга ташланган камчиликларга эътибор қаратдилар.

25 April 2016
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солишдаги таклифлар кўриб чиқилди

Парламент қуйи палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қўмита аъзолари томонидан йил давомида ўтказилган инвентаризация якунлари билан боғлиқ масала кўриб чиқилди. Хусусан, унда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим моддалари амалиётда қай даражада ишлаётганлиги муҳокама этилди. 

23 April 2016
Иқтисодиёт ривожига мос бухгалтерия ҳисоби жорий этилди

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 апрелдан кучга кирган янги таҳрирдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни замонавий бошқарувнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган ишончли ва мукаммал иқтисодий ахборот ва ҳисоботлар билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосига айланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Тўхтабоев ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

07 April 2016
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси йиғилиши

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.Унда март ойида эълон қилинган Корпоратив бошқарув кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги қарори билан тузилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва корпоратив бошқарув халқаро тамойилларига асосланган Корпоратив бошқарув кодекси қабул қилинган эди. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими