Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Қуйи палата қўмиталарида  Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди
15 August 2018
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

Қайд этилганидек, Ҳаракатлар стратегиясининг тизимли амалга оширилиши юртимиз иқтисодиётида таркибий ва сифат ўзгариши ясамоқда. Иқтисoдиётнинг бaрқaрoр суръaтлaрда ўсиши вa мaкрoиқтисoдий мувoзaнaтни, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминламоқда. Қишлоқ хўжалигининг модернизациялашуви ва интенсив ривожланишига имкон яратмоқда. Натижада, жорий йилнинг I ярми якунига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти қарийб 153 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 фоиз кўп. Шунингдек, ЯИМ жон бошига нисбатан ҳисобланганда 4 653 минг сўмга етди (ўсиш 3,1 фоиз).

Давлат молиявий назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш давр талаби
31 July 2018
Давлат молиявий назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш давр талаби

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида “Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. 

Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси барқарор иқтисодий ривожланиш кафолати
06 July 2018
Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси барқарор иқтисодий ривожланиш кафолати

Жорий йилнинг 6 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, олимлар, экспертлар ва мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда
18 April 2018
Қонун лойиҳаси юзасидан депутатларни ўйлантирган саволлар муҳокама этилмокда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир қатор қонунлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан қабул қилинган эди.

Президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокамага тайёрланмоқда
10 April 2018
Президент фармон ва қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳалари муҳокамага тайёрланмоқда

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари қуйи палатанинг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритиш учун тайёрланмоқда.

Давлат бюджетини 2017 йил тўққиз ойлиги ижроси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси муҳокамасида
03 November 2017
Давлат бюджетини 2017 йил тўққиз ойлиги ижроси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси муҳокамасида

Жорий йилнинг 2 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилнинг 9 ойлигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот” муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, экспертлар, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вакиллари – “С.Сирожиддинов” номидаги Академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида
30 June 2017
Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан «Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилишнинг янги тизими – мақсад ва вазифалар» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда
26 May 2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди.

22 October 2016
Ҳуқуқни қўллаш юзасидан таклифлар билдирилди

Депутатлар, аввало Қонуннинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан жойларга етказилганлиги, ваколатли органлар томонидан олимлар, етук мутахассисларни жалб этган ҳолда жойларда унинг янги нормалари ва қоидаларини кенг тушунтиришга қаратилган туркум тадбирлар ўтказилганлиги, марказда ва жойларда халқаро стандартлар бўйича молиявий ҳисоботни тузиш, шунингдек соҳага ахборот комуникация технологияларини жорий этиш масалаларига бағишланган махсус ўқув семинарлари ҳам ташкил этилганлиги борасидаги ахборотларни тингладилар.

Қўмитада 2017 йилга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси кўриб чиқилди
21 October 2016
Қўмитада 2017 йилга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси кўриб чиқилди

Шу йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, республика вазирликлари, идоралари раҳбарлари, экспертлар ва мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида 2017 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими