Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмиталар

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси

Қўмита раҳбари ўринбосари:


Қўмита тадбирлари

22 October 2016
Ҳуқуқни қўллаш юзасидан таклифлар билдирилди

Депутатлар, аввало Қонуннинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан жойларга етказилганлиги, ваколатли органлар томонидан олимлар, етук мутахассисларни жалб этган ҳолда жойларда унинг янги нормалари ва қоидаларини кенг тушунтиришга қаратилган туркум тадбирлар ўтказилганлиги, марказда ва жойларда халқаро стандартлар бўйича молиявий ҳисоботни тузиш, шунингдек соҳага ахборот комуникация технологияларини жорий этиш масалаларига бағишланган махсус ўқув семинарлари ҳам ташкил этилганлиги борасидаги ахборотларни тингладилар.

Қўмитада 2017 йилга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси кўриб чиқилди
21 October 2016
Қўмитада 2017 йилга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси кўриб чиқилди

Шу йил 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, республика вазирликлари, идоралари раҳбарлари, экспертлар ва мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида 2017 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

2017 йилда йирик транспорт-коммуникация лойиҳалари амалга оширилади
21 October 2016
2017 йилда йирик транспорт-коммуникация лойиҳалари амалга оширилади

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда 2017 йилга мўлжалланган “Бюджетнома” – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилди.

Фармон ижроси доирасида қонунчилик асослари ҳам мустаҳкамланади
18 October 2016
Фармон ижроси доирасида қонунчилик асослари ҳам мустаҳкамланади

Жорий йилнинг 18 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қабул қилинган Фармоннинг мазмун моҳиятига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди.

2017 йилги – Бюджет лойиҳаси: ижтимоий соҳага жами харажатларнинг 59,7 фоизини йўналтириш кўзда тутилмоқда
13 October 2016
2017 йилги – Бюджет лойиҳаси: ижтимоий соҳага жами харажатларнинг 59,7 фоизини йўналтириш кўзда тутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 96-моддаси талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан «2017 йилги Бюджетнома – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳамда солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари» Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Бухорода 33 та корхонага солиққа оид имтиёзлар берилиб, 8,4 млрд. сўм тежаб қолинди
30 September 2016
Бухорода 33 та корхонага солиққа оид имтиёзлар берилиб, 8,4 млрд. сўм тежаб қолинди

Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан ташкил этилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Бухоро вилоятидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Аудиторлик  фаолиятини такомиллаштириш-молиявий барқарорлик кафолати
07 June 2016
Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш-молиявий барқарорлик кафолати

“Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига асосан, жорий йилнинг 7 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги” Қонуннинг ижроси юзасидан Фарғона вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


26 May 2016
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қўмиталар йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилдаги ҳамда 2016 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Унда депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Қўмиталарда ушбу масала қизғин муҳокама қилинмоқда.

17 May 2016
Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш - долзарб масала

Жорий йилнинг 17 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг Давлат харидларининг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Сирдарё вилоятида ўтказилган назорат-таҳлил тадбири якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар амалда электрон ахборот порталига бюджет ташкилотлари томонидан товарларни харид қилиш юзасидан эълон ва буюртмаларни жойлаштиришда, буюртмачилар томонидан бу товарларини қабул қилиб олишда, етказиб берувчилар томонидан шартномага мувофиқ товарларни ўз вақтида етказиб беришда ва бошқа айрим масалаларда кўзга ташланган камчиликларга эътибор қаратдилар.

25 April 2016
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солишдаги таклифлар кўриб чиқилди

Парламент қуйи палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қўмита аъзолари томонидан йил давомида ўтказилган инвентаризация якунлари билан боғлиқ масала кўриб чиқилди. Хусусан, унда “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим моддалари амалиётда қай даражада ишлаётганлиги муҳокама этилди. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими