Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Қўмитада Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилинди
04 October 2019
Қўмитада Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилинди

2019 йил 4 октябрь куни парламент қуйи палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раёсати томонидан Олий Мажлисга ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан қилган Мурожаатномаси атрофлича муҳокама қилинди.

25 September 2019
Тошкент шаҳар инспекцияси нега қонуннинг айрим моддаларига амал қилмаган?

Карантин остидаги маҳсулотни сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш, қабул қилиш пунктлари жойлашган ерларни, уларга туташ ҳудудларни, ўсимликлар карантини объектларини ўз вақтида аниқлаш мақсадида назорат текширувлари, Фитосанитар дала назорати, лаборатория текширувлари ва доимий мониторинг ишлари ўтказилмаган.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?
21 August 2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи 1990 йилда импорт ҳисобидан қопланган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг 96 фоизи мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда. Натижада ўтган даврда аҳоли жон бошига гўшт истеъмоли 1,4 баробар, сут ва сут маҳсулотлари –1,5 карра кўпайган. Бу кўрсаткичлар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар салмоғидан дарак беради.

Ҳукумат ҳисоботи: эътироф, баҳс-мунозара ва тортишувлар
30 July 2019
Ҳукумат ҳисоботи: эътироф, баҳс-мунозара ва тортишувлар

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида ҳисобот даврида 15 минг гектар майдонда янги интенсив боғ, 11 минг гектар майдонда токзорлар барпо этилди, иқтисодий самара бермаётган 7,3 минг гектар (68 фоиз) яроқсиз боғ реконструкция қилиниб, ушбу мақсадлар учун 11,1 млн. дона мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди.

Қўмита самарали парламент назоратини амалга оширган(ми?)
05 July 2019
Қўмита самарали парламент назоратини амалга оширган(ми?)

Жорий йил 5 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қўмитанинг 2019 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган брифинг ўтказилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги янада ошади
02 July 2019
Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлиги янада ошади

Таъкидланганидек, 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши ҳисобига республика бўйича 1 млн. 11 минг гектардан ортиқ суғориладиган ер майдонлар қайта фойдаланишга киритилади.

Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади
18 June 2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Сув хўжалиги вазирлигининг “Ўзбекистонда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси” юзасидан ахборотини эшитишга оид кенгайтирилган мажлис ўтказилди.

Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди
23 May 2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 62,9 фоизга ўсди ҳамда белгиланган 21 123,6 млрд. сўм режа 1 942,3 млрд. сўмга ортиғи билан ёки 109,2 фоизга бажарилди. Ўз навбатида, Давлат бюджети даромадларининг Ялпи ички маҳсулотдаги улуши 25,3 фоизни ташкил қилишига эришилди.

Вазирлик ва марказ ахбороти эшитилди
20 May 2019
Вазирлик ва марказ ахбороти эшитилди

Таъкидланишича, жорий йил баҳорида фермер хўжаликларининг асосий майдонларига режадагига нисбатан 85 фоиз сабзавот, 87 фоиз картошка ва 67 фоиз полиз экинлари экилиши таъминланган. Шунингдек, 31,1 минг гектар ўрнига 5,4 минг гектар янги токзорлар, режадаги 10,7 минг гектар ўрнига 4,4 мингга гектарда реконструкция ишлари амалга оширилган.

Томчилатиб суғориш ишларининг кечиктирилгани депутатларнинг танқидига сабаб бўлди
15 May 2019
Томчилатиб суғориш ишларининг кечиктирилгани депутатларнинг танқидига сабаб бўлди

Ахборотда қайд этилганидек, бугунги кунда замонавий сув тежамкор инновацион технологияларни кенг жорий этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар доирасида муаян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2019 йилда 12121 га майдонда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича 200 та фермер хўжалиги ва кластерларнинг аниқ рўйхатлари шакллантирилиб, тижорат банклари томонидан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун умумий қиймати 83,9 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилган. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими