Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

11 May 2012
Қўмита эшитуви вазирликда ўтказилди

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг “Аграр соҳага оид қонунлар асосида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳолати ҳамда уларни такомиллаштириш масалалари ҳақида”ги ахбороти тингланди.

28 February 2012
Матбуот конференцияси “онлайн” кўринишда тақдим этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Пойтахт” бизнес-марказида “2010-2011 йиллардаги фаолият якунлари, 2012 йил устувор вазифалари: ҳисобот, таҳлил ва таклифлар” мавзуида матбуот конференциясини ўтказди. Қўмитанинг мазкур матбуот анжумани Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятлари билан бир пайтнинг ўзида видео-конференция шаклида ташкил этилди.

Кенгайтирилган қўшма мажлис
11 November 2011
Кенгайтирилган қўшма мажлис

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан Экоҳаракат депутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда 2012 йилги Бюджетнома, шу жумладан, 2012 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган қўшма мажлис бўлиб ўтди.

02 August 2011
Эшитув савол-жавоб ва баҳс-мунозара шаклида ўтказилди

2 август куни Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида “Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг Кичик бизнес корхоналари, жумладан, фермер хўжаликлари томонидан ўз маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш учун сертификат ва рухсатномалар олишга оид ҳуқуқий асосларнинг янада такомиллаштирилиши ҳақидаги ахборотлари эшитилди



Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2020
Депутатлар ўз сайловчиларига мурожаат билан чиқди

Инсоният тараққиётнинг ҳозирги кунига қадар жаҳоншумул ютуқларга эришди. Уларни бирма-бир санаш муш...

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими