Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

20 January 2016
“Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамаси

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти мажлислар залида бўлиб ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбирда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари Ф. Ибрагимова, Р. Қобилов ҳамда К. Эрназаровлар иштирок этишди.

03 November 2015
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш – депутатлар эътиборида

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шунингдек асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепциясининг лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

19 October 2015
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш аҳоли саломатлигининг муҳим омили

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталари ташаббуси билан “Озиқ-овқат хавфсизлиги: ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзуида конференция ташкил этилди. Тадбирда асосий эътибор мамлакатимиз аҳолисини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни кучайтириш ҳамда аҳолининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжларини қондириш масалаларига қаратилди.

09 September 2015
Аҳоли фаровонлигини юксалтириш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Чунончи, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

07 September 2015
Янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар иштирокида қизғин муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида янги таҳрирдаги «Ветеринария тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. 

08 June 2015
Аҳоли фаровонлигини таъминлашда - Давлат бюджети ижроси якунлари муҳим аҳамиятга эга

Аввал хабар қилганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталарида депутатлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2014 йилдаги ҳамда 2015 йил биринчи чорагидаги ижроси якунлари кўриб чиқилмоқда.  

13 May 2015
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаларидан ўтмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш, уни янада такомиллаштириш юзасидан “Ўзбекистонда ветеринария соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

23 April 2015
Депутатлар янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишмоқда

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси олимлар, малакали мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда тузилган ишчи гуруҳи томонидан иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.  

12 August 2014
Давлат дастури ижроси назоратда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида 2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳудудий дастурларнинг бажарилишига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

30 June 2014
Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоялашнинг қонуний асослари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари дастурига асосан Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун нормаларининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё марказида бажарилишини ўрганиш” ҳақидаги назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими