Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси


Қўмита тадбирлари

Депутатлар қишлоқ хўжалигига киритилаётган сармоялар ҳолати билан қизиқди
22 February 2019
Депутатлар қишлоқ хўжалигига киритилаётган сармоялар ҳолати билан қизиқди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ЎзЛиДеП фракцияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари С.Бекеновнинг “2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги соҳасига киритилган тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати тўғрисида”ги ахборотини эшитди.

Ўзбекистонда кластер соҳаси қандай ривожланяпти?
05 February 2019
Ўзбекистонда кластер соҳаси қандай ривожланяпти?

Бугунги кунга келиб республикамизда 16 та пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил қилиниб, 20 та туманда 164 минг гектар майдонда кластер усулида пахта етиштириш йўлга қўйилди. 2019 йилда кластер усулида пахта етиштиришни камида 52 фоизга етказиш учун 48 та пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш режалаштирилган.

Озиқ-овқат хавфсизлиги қандай таъминланади?
14 January 2019
Озиқ-овқат хавфсизлиги қандай таъминланади?

Уруғчиликда асл навларни яратиш мақсадида тажриба-селекция ишларини тубдан ривожлантириш, уруғчилик ва селекция билан шуғулланадиган институтларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик асосида уруғчилик кластерларини ташкил қилиш юзасидан Фанлар академияси олим-мутахассисларининг фикр ва таклифлари эшитилди.

10 January 2019
Бир қўмита 8 та парламент эшитувини ўтказди

2019 йил 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан қўмитанинг 2018 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2019 йилга мўлжалланган режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Қишлоқ хўжалигини ислоҳ ва модернизация қилиш парламент назоратида
27 December 2018
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ ва модернизация қилиш парламент назоратида

2018 йилнинг ўзида республика бўйича 9,1 минг гектар интенсив боғ, 7,1 минг гектарда токзор барпо этилди, 4,9 гектар эски боғ ва 2,4 минг гектар токзорлар реконструкция қилинди.

07 November 2018
Бу марказлар фермер хўжаликлар ишини енгиллаштиради

2018 йил 7 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини ташкил этиш, бандлик ҳамда норасмий иш фаолияти билан боғлиқ муаммолар муҳокамаси якунига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш  масаласи — парламент назоратида
29 October 2018
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш масаласи — парламент назоратида

Бугунги кунда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти таркибида 13 та ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖ, 165 та туман машина-трактор парки, 8 та республика ва 6 та вилоят таъминот ва таъмирлаш корхонаси мавжуд. Тизимда 6,6 мингга яқин ходим фаолият кўрсатмоқда.

Қўмита нима билан машғул?
23 October 2018
Қўмита нима билан машғул?

Ҳисобот даврида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган 3 та қонун лойиҳасида иштирок этган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган ва қўмита масъул этиб белгиланган 12 та қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг муҳокамасига киритилган.

“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда
02 May 2018
“Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда

Мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизга карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишининг олди олинади
13 April 2018
Мамлакатимизга карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишининг олди олинади

– Мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди Аграр ва  сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Шухрат Якубов. – Айниқса, Президентимиз томонидан мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, махсус Фармон ва қарорларнинг қабул қилингани келгусида мамлакатимиздан хорижий давлатларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишда ижобий натижалар олиб келади.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2019
Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Банк тизими барқарорлигининг таъминланиши, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил бориши...

23.09.2019
Норма ижодкорлиги — устувор вазифа, давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириб бориш туб замирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул...

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

Тадбирлар тақвими