Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Абдуллаев Илҳом Зоирович

Қўмита раҳбари: Абдуллаев Илҳом Зоирович

Халбутаев Эркин Эргашевич

Қўмита раҳбари ўринбосари: Халбутаев Эркин Эргашевич


Қўмита тадбирлари

11 March 2016
“Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг ижро этилиши ҳолати ҳақидаги ахборот эшитилди

11 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директорининг Ўзбекистон Республикаси “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг ижро этилиши ҳолати ҳақидаги ахбороти эшитилди. 

26 February 2016
Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган фаолиятини ташкил этишнинг долзарб масалалари

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган фаолиятини ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусида семинар ўтказилиши ташкиллаштирилди. 


23 February 2016
Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги баҳолаб борилади

Жорий йилнинг 23 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилди.

28 September 2015
Қонун ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан олиб борган назорат-таҳлил фаолияти якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Қонун ижросини ўрганиш ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлилига асосан мамлакатнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятлари ҳудудларида олиб борилди.

 


11 September 2015
Парламент фаолиятида “ахборот алмашиш” механизми

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Парламент фаолиятида “ахборот алмашиш” механизмининг самарали усулларини тадбиқ этиш” мавзусида “давра суҳбати” ташкил этилди. 

03 September 2015
Парламент назорати амалда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари Дастурига мувофиқ,Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида “Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонунининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент вилоятидаги ижросини ўрганиш”га бағишланган назорат-таҳлил тадбири ташкил этиш белгиланган.


18 August 2015
Ахборот алмашиш механизмини такомиллаштириш йўлида

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси масъуллигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳининг йиғилишида ахборот алмашиш тизимининг ўзига хос хусусиятлари, бу борадаги миллий ва ҳорижий тажрибалар муҳокама этилди.

05 March 2015
Депутатлар томонидан қонун лойиҳалари иккинчи ўқишга тайёрланмоқда

Шу кунларда мамлакатимиз парламенти қуйи палатасининг қўмиталари томонидан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор долзарб қонун лойиҳалари юзасидан экспертлар, мутахассислар ҳамда манфаатдор идораларнинг вакиллари иштирокида муҳокамалар ўтказилаяпти.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.09.2019
Бектемирлик ўқувчилар депутатлар билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмасини бойитишда уларни демократик жамиятнинг асосий...

14.09.2019
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди

Кун тартиби тасдиқлангач, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига...

13.09.2019
Депутатлар Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар

2019 йил 13 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

Тадбирлар тақвими