Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Абдуллаев Илҳом Зоирович

Қўмита раҳбари: Абдуллаев Илҳом Зоирович

Халбутаев Эркин Эргашевич

Қўмита раҳбари ўринбосари: Халбутаев Эркин Эргашевич


Қўмита тадбирлари

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш  янада соддалаштирилади
21 October 2016
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш янада соддалаштирилади

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат этувчи ҳужжатларни топшириш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. 

Ягона марказлар томонидан 2016 йил 9 ойи мобайнида тадбиркорларга 100 мингдан ортиқ бепул маслаҳатлар берилган
18 October 2016
Ягона марказлар томонидан 2016 йил 9 ойи мобайнида тадбиркорларга 100 мингдан ортиқ бепул маслаҳатлар берилган

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомиллари ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида  видео-конференция шаклида семинар ташкил этилди.

Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда “электрон ҳукумат”нинг роли қандай?
14 October 2016
Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда “электрон ҳукумат”нинг роли қандай?

“Электрон ҳукумат” тизимини муваффақиятли жорий этиш мамлакатнинг имкониятларини юқори даражада кўтариб, коррупцияни бартараф этиш ва давлат идоралари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик таъминлашга хизмат қилади. Бунда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, лицензия, рухсатнома бериш, экспорт товарларини божхонада расмийлаштириш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади ва арзонлаштирилади.

“Электрон ҳукумат”: тараққиёт истиқболлари
24 September 2016
“Электрон ҳукумат”: тараққиёт истиқболлари

Пойтахтимизда “ICTWEEK Uzbekistan – 2016” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли
10 June 2016
Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли

Жорий йилнинг 10 июнь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли» мавзусида тадбир ташкил этилди. 


20 May 2016
Электрон ҳукуматни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Электрон ҳукуматни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “электрон ҳукумат” ахборот тизими фаолияти ва жорий этилишини тартибга солувчи ахборот соҳаси қонунчилигининг амалиётга тадбиқ этилиши самарадорлигини ошириш масалаларини соҳа мутахассислари ва экспертлар ўртасида кенг муҳокама қилишдан иборат бўлди. 

06 May 2016
Қўмитада Вазир ахборотини эшитишга тайёргарлик кўрилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш дастурини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахборотини эшитишга бағишлаб ишчи гуруҳининг ташкилий йиғилиши ўтказилди. 

29 April 2016
Очиқлик ва ошкоралик – демократия мезони

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Очиқликни таъминлаш: самарали ҳуқуқни қўллаш амалиёти» мавзуида семинар ўтказилди.  Депутатлар, вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, давлат органларининг ахборот хизмати раҳбарлари иштирок этган тадбир Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунини амалиётда қўллаш самарадорлигини оширишга қаратилди. 

22 April 2016
Электрон тижорат бозори ривожланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида электрон тижоратга оид қонуности ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Отамуродов, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Абдуллаев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида иқтисодиёт тармоқларига ахборот технологиялари жорий этилаётгани савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнида кенг қулайликлар яратаётганини таъкидлади. 

15 April 2016
Давлат органлари расмий веб-сайтларини ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Давлат органлари расмий веб-сайтларини ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, давлат органлари ахборот тизимларининг самарали таъсирини таъминлашда расмий веб-сайтларнинг ўрни ва электрон давлат хизматлари инфраструктурасини кенгайтириб бориш муҳим аҳамиятга эга. Ўз ўрнида расмий веб-сайтлардан фойдаланиш кенг жамоатчиликни хабардор қилишнинг самарали усули сифатида ахборотга эга бўлиш имкониятини таъминлаш ва электрон давлат хизматларидан фойдаланиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида кенг тарқалиб бораётган замонавий тажриба ҳисобланади.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...

Тадбирлар тақвими