Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Абдуллаев Илҳом Зоирович

Қўмита раҳбари: Абдуллаев Илҳом Зоирович

Халбутаев Эркин Эргашевич

Қўмита раҳбари ўринбосари: Халбутаев Эркин Эргашевич


Қўмита тадбирлари

Оммавий ахборот воситалари учун имтиёзлар узайтирилди
11 January 2017
Оммавий ахборот воситалари учун имтиёзлар узайтирилди

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 11 январь куни “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари: Ахборот соҳасининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Қонунлар таъсирчанлигини ошириш учун унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкам бўлиши лозим
27 December 2016
Қонунлар таъсирчанлигини ошириш учун унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкам бўлиши лозим

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан  “Қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг ҳуқуқий механизмлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

“Очиқлик индекси”нинг умумий кўрсаткичи эълон қилиб борилади
11 November 2016
“Очиқлик индекси”нинг умумий кўрсаткичи эълон қилиб борилади

Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси (Қўмита) томонидан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши (Жамоатчилик кенгаши) билан ҳамкорликда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш тизимини амалга ошириш тартиблари ҳамда механизмлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Сайлов жараёнини ишончли ва хаққоний ёритишда журналистнинг касб маҳорати масалалари муҳокама қилинди
08 November 2016
Сайлов жараёнини ишончли ва хаққоний ёритишда журналистнинг касб маҳорати масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Сайлов жараёнида ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида семинар ташкил этилди. 

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш  янада соддалаштирилади
21 October 2016
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш янада соддалаштирилади

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат этувчи ҳужжатларни топшириш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. 

Ягона марказлар томонидан 2016 йил 9 ойи мобайнида тадбиркорларга 100 мингдан ортиқ бепул маслаҳатлар берилган
18 October 2016
Ягона марказлар томонидан 2016 йил 9 ойи мобайнида тадбиркорларга 100 мингдан ортиқ бепул маслаҳатлар берилган

Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомиллари ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида  видео-конференция шаклида семинар ташкил этилди.

Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда “электрон ҳукумат”нинг роли қандай?
14 October 2016
Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда “электрон ҳукумат”нинг роли қандай?

“Электрон ҳукумат” тизимини муваффақиятли жорий этиш мамлакатнинг имкониятларини юқори даражада кўтариб, коррупцияни бартараф этиш ва давлат идоралари фаолиятида очиқлик ва ошкоралик таъминлашга хизмат қилади. Бунда тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, уларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш, лицензия, рухсатнома бериш, экспорт товарларини божхонада расмийлаштириш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади ва арзонлаштирилади.

“Электрон ҳукумат”: тараққиёт истиқболлари
24 September 2016
“Электрон ҳукумат”: тараққиёт истиқболлари

Пойтахтимизда “ICTWEEK Uzbekistan – 2016” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонуни ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилди.

Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли
10 June 2016
Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли

Жорий йилнинг 10 июнь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Давлат бошқарувини модернизациялаш ва жамиятни демократлаштиришда замонавий ахборот коммуникация технологияларининг роли» мавзусида тадбир ташкил этилди. 


20 May 2016
Электрон ҳукуматни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари

Жорий йилнинг 20 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда “Электрон ҳукуматни жорий этишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад “электрон ҳукумат” ахборот тизими фаолияти ва жорий этилишини тартибга солувчи ахборот соҳаси қонунчилигининг амалиётга тадбиқ этилиши самарадорлигини ошириш масалаларини соҳа мутахассислари ва экспертлар ўртасида кенг муҳокама қилишдан иборат бўлди. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.06.2019
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолияти қандай баҳоланди?

Туристик хизматлар экспорти 2018 йилда 1 041 млн. АҚШ доллари бўлган бўлса, 2019 йилда 1 301...

18.06.2019
Қонун лойиҳаси ҳанузгача иккинчи ўқишга киритилмаяпти. Нима учун?

Қонунчилик палатасида Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 2 апрелида...

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

Тадбирлар тақвими