Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Қўмита раҳбари:

Арипов Даврон Рахимович

Қўмита раҳбари ўринбосари: Арипов Даврон Рахимович


Қўмита тадбирлари

Депутатлар ўз муносабатини билдирди
04 October 2019
Депутатлар ўз муносабатини билдирди

Маълумки, жорий йилнинг 2 октябрь куни Парламент қуйи палатасига Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатидан ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан Мурожаатнома келиб тушган эди.

Юртимизда халқаро тижорат арбитражи низоларни ҳал этишнинг муқобил, суддан ташқари шакли бўла оладими?
10 September 2019
Юртимизда халқаро тижорат арбитражи низоларни ҳал этишнинг муқобил, суддан ташқари шакли бўла оладими?

Ушбу саволга бугун — 10 сентябрь куни ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи йиғилишида атрофлича жавоб изланди.

ИИВ коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ижросига  қандай қараяпти?
10 August 2019
ИИВ коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ижросига қандай қараяпти?

Танқидий-таҳлилий муҳокама этилган ахборотда Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг I чорагида фаолият самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларнинг бажарилиши ҳолати, хусусан, республикада ўғирлик жиноятларининг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, вазирлик тизимида коррупцияга қарши курариш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Давлат дастурининг ижроси депутатлар муҳокамасида
30 July 2019
Давлат дастурининг ижроси депутатлар муҳокамасида

Эътиборлиси, суд-экспертлик фаолиятини жадал ривожлантириш, нодавлат ташкилотлар томонидан суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш борасидаги ишлар янада жадаллаштирилди. Хусусан, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини ташкил этишга рухсат берилди ҳамда уларга суд экспертизаларининг 44 та турларини ўтказиш ҳуқуқи тақдим қилинди.

 Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати
15 July 2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига хулоса берди. Қўмита фаолияти ва унинг масъуллигида қабул қилинган қонунлар юзасидан жорий йилнинг олти ойида ОАВда жами 1426 та чиқиш қилинди. Ҳисобот даврида қўмитага келиб тушган жами 816 та мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилган.

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини депутатлар қандай баҳолади?
20 June 2019
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини депутатлар қандай баҳолади?

Депутатлар томонидан алоҳида таъкидландики, белгиланган талабларга биноан  қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ушбу ҳужжатларни қабул қиладиган органларга киритилгунига қадар жамоатчилик муҳокамаси учун интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилиши, шунингдек экспертлар ва мутахассисларни  жалб этган ҳолда кўриб чиқилиши керак.

Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш коррупцияга қарши курашишнинг муҳим омили
12 April 2019
Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш коррупцияга қарши курашишнинг муҳим омили

Аукцион орқали сотилмайдиган айрим давлат рақами белгиларига нисбатан юқори талаб бор. Хусусан, кўзгусимон ҳамда иккита кетма кет бир хил рақамли (171, 272, 515, 717, 117, 177 ва ҳоказо) давлат рақами белгилари талабгир ҳисобланмоқда. Бундай турдаги давлат рақами белгиларини беришда шаффофликнинг йўқлиги, навбат асосида бериш қоидасига тўлиқ риоя қилинмаслиги жойларда (Андижон, Фарғона ва айниқса Наманган вилоятида) коррупциоген вазиятни юзага келтирмоқда.

Депутатлик фаолияти кафолатларини бузган мансабдор шахс қонун олдида жавоб беради
09 April 2019
Депутатлик фаолияти кафолатларини бузган мансабдор шахс қонун олдида жавоб беради

2019 йил 9 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган давра суҳбатида депутатлик ва сенаторлик фаолияти кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Идоравий манфаатларга барҳам бериш лозим
25 March 2019
Идоравий манфаатларга барҳам бериш лозим

Депутатлар қайд этганидек, ўрганишлар натижалари давлат даволаш-профилактика муассасалари ходимлари маъмурий жазога тортилиши ҳолатлари кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда. Бунинг сабаблари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва парламент ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан биргаликда олиб борилган таҳлилларда яққол намоён бўлди. 

Янги қўмита коррупцияга қарши қандай курашади?
19 March 2019
Янги қўмита коррупцияга қарши қандай курашади?

— Ҳар қандай соҳадаги ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижа бериши унга доир ҳуқуқий ҳужжатларнинг қай даражада пухта, коррупцияга йўл очадиган элементлардан холи эканига боғлиқ, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Абдусатторов.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими