Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Қўмита раҳбари:

Арипов Даврон Рахимович

Қўмита раҳбари ўринбосари: Арипов Даврон Рахимович


Қўмита тадбирлари

08 April 2016
Қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш — устувор вазифа

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталарида қонун ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, жойларда ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижро этилиши ҳолатини ўрганишга оид ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама этилмоқда.  Олий Мажлиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилишига оид масала муҳокама этилди.

23 February 2016
Тингловчилар қонун ижодкорлиги жараёни билан танишдилар

Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда палатанинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг муҳим омили сифатида қонун ижодкорлигини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 


28 January 2016
Қонун устуворлигини таъминлашда парламентнинг роли

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан қонунийликни таъминлаш ва қонун устуворлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири – жамиятда инсонларни тарбиялаш, уларда қонунларни ҳурмат қилиш, қонунларни билиш, юқори таълим, ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш кераклиги алоҳида таъкидланган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган "Қонун устуворлигини таъминлашда парламентнинг роли" мавзусидаги давра суҳбатида ҳам ушбу муҳим масала муҳокама қилинди. 


15 January 2016
Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан республикамизнинг барча давлат корхоналари ва ишлаб-чиқариш обеъктларида, илмий, таълим муассасалари ва кенг жамоатчилик иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзолари томонидан ташкил этилди. 

30 October 2015
Бизнеснинг ривожи йўлидаги янги омил

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди.

19 June 2015
Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Адлия вазирлигининг тегишли ахбороти эшитилди.

03 March 2015
Тамаки ва алькогол истеъмоли билан боғлиқ маъмурий жавобгарлик чоралари кўриб чиқилмоқда

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими