Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Қўмита раҳбари:

Арипов Даврон Рахимович

Қўмита раҳбари ўринбосари: Арипов Даврон Рахимович


Қўмита тадбирлари

Янги қўмита коррупцияга қарши қандай курашади?
19 March 2019
Янги қўмита коррупцияга қарши қандай курашади?

— Ҳар қандай соҳадаги ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижа бериши унга доир ҳуқуқий ҳужжатларнинг қай даражада пухта, коррупцияга йўл очадиган элементлардан холи эканига боғлиқ, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Абдусатторов.

28 та қонун қабул қилинишида масъул бўлди
14 January 2019
28 та қонун қабул қилинишида масъул бўлди

Қўмита қонун ижодкорлиги фаолияти йўналишида 38 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди, шундан 28 та қонун қабул қилинди, 3 та лойиҳа қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтарилди ва 1 таси субъект томонидан чақириб олинди. Шунингдек, 1 та қонун лойиҳаси биринчи ўқиш, 3 та қонун лойиҳаси иккинчи ўқиш, 2 та қонун лойиҳаси учинчи ўқиш муҳокамасига тайёрланди.

23 та қонун тайёрланган қўмита фаолияти қониқарлими?
23 October 2018
23 та қонун тайёрланган қўмита фаолияти қониқарлими?

Қўмитада амалда 23 та қонун тайёрланди ва қабул қилинди. Жумладан, қўмита қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳаларининг 25 тасига масъул бўлди. Уларнинг 23 таси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилган. 

Оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди
20 July 2018
Оилавий тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантана ва маросимлар миллий урф-одат ҳамда анъаналаримизнинг ажралмас қисмига айланган. Бироқ кейинги пайтларда миллатимизга хос бўлмаган қатор маънисиз русумлар, янгидан ўйлаб топилган бачкана “одат”лар ҳам қўшилаётгани миллий қадрият ва урф-одатларимизга путур етказмоқда.

Жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатлари қисқартирилмоқда
02 May 2018
Жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатлари қисқартирилмоқда

– Таклиф этилаётган лойиҳага мувофиқ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – 2 йил, унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – 4 йил, оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб - 8 йил, ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб (ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно) – 14 йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.   

Қонун ижодкорлиги қўмита фаолиятининг устувор йўналиши бўлди
31 January 2018
Қонун ижодкорлиги қўмита фаолиятининг устувор йўналиши бўлди

Матбуот анжуманида келтириб ўтилганидек, Қўмитанинг 2017 йилги фаолият режасига қонун ижодкорлиги йўналишида 11 та қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш киритилган бўлиб, амалда 53 та қонун тайёрланди ва қабул қилинди. Шунингдек, Қўмитанинг 13 та нафар аъзоси ўтган даврда Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси билан киритилган 11 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этдилар.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди
15 March 2017
Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг  15 март куни Парламент қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ЎзЛиДеП фракцияси билан ҳамкорликда “Жиноят ва жиноят процессуал қонун ҳужжатларининг нормаларини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш – қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзусига бағишланган конференция ўтказилди. 

Қонун устуворлигини таъминлашда янги босқич
26 January 2017
Қонун устуворлигини таъминлашда янги босқич

Парламент қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Олий хўжалик суди билан ҳамкорликда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик муҳокамаси марказида
26 October 2016
Коррупцияга қарши курашиш жамоатчилик муҳокамаси марказида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрланаётган нормалари муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ҳокимият органларига 6440 та тақдимномалар киритилган
30 September 2016
Ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ҳокимият органларига 6440 та тақдимномалар киритилган

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилояти ИИБ бўлинмаларидаги ижроси назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганилди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими