Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси

Варисова Максуда Азизовна

Қўмита раҳбари ўринбосари: Варисова Максуда Азизовна


Қўмита тадбирлари

Қўмита соғлиқни сақлаш йўналишидаги муаммолар ечимига эътибор қаратмоқда
11 May 2018
Қўмита соғлиқни сақлаш йўналишидаги муаммолар ечимига эътибор қаратмоқда

Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бугунги босқичида энг асосий масала оддий одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароитларини яртиб бериш кун тартибидаги асосий масалага айланди. Бунда эътибор энг аввало  аҳоли соғлиғини сақлаш масалаларига қаратилмоқда.  Соҳани тубдан яхшилаш, унинг барча бўғинлари фаолиятини такомиллаштириш давлатимиз раҳбарининг шахсан эътиборида бўлиб, шу кунга қадар Президентимизнинг соҳага оид 30 дан зиёд фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади
10 April 2018
Аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади

Тадбир иштирокчилари томонидан аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлашнинг ҳуқуқий асослари ва уни такомиллаштириш зарурати, ушбу соҳадаги ютуқлар ва муаммолар, республикада ёрдамчи репродуктив технологияларнинг қўлланиш амалиёти ва халқаро тажриба юзасидан кенг мухокама килинди.

Тиббиёт тизими ходимларига шарт-шароитлар яратиш аҳоли саломатлигини таъминлашнинг муҳим омили
14 March 2018
Тиббиёт тизими ходимларига шарт-шароитлар яратиш аҳоли саломатлигини таъминлашнинг муҳим омили

Ҳудудларда олиб борган ишлар давомида 144 та тиббиёт муассасасининг фаолияти  ўрганилди. Беморлар ва тиббиёт ходимлари билан бевосита суҳбатлар ўтказилди. Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича кўтарилган 368 та масаладан 189 тасининг жойида ҳал этилиши таъминланди.

Қўмита аъзолари ҳудудлардаги гемодиализ хизмати ҳолатини таҳлилий ўрганди
02 March 2018
Қўмита аъзолари ҳудудлардаги гемодиализ хизмати ҳолатини таҳлилий ўрганди

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида қўмита аъзолари томонидан жойларда ҳақиқий ҳолатни ўрганиш жараёнида ҳудудлардаги гемодиализ хизмати ҳолати ўрганилди. Гемодиализ - бу буйрак вазифасини бажарувчи даво муолажаси бўлиб, муҳтож беморлар ҳаётини сақлайди. Бугунги кунда республикамизда бу хизмат йўлга қўйилган бўлиб, барча минтақаларда ҳамда заруратдан келиб чиқиб, республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида гемодиализ ускуналари ўрнатилган ва гемодиализ хизмати ташкил этилган.

Янги қўмитанинг иш-режаси лойиҳаси муҳокама қилинди
09 January 2018
Янги қўмитанинг иш-режаси лойиҳаси муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 декабрдаги мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда “Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада яхшилаш, халқимизни тиббиёт тизими фаолиятидан рози қилиш – барчамизнинг энг муҳим вазифамиздир” деб таъкидлаган эди.

Янги қўмита фаолият йўналишларини белгилаб олмоқда
05 January 2018
Янги қўмита фаолият йўналишларини белгилаб олмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасинининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмита аъзолари ташкилий масалаларни муҳокама қилиб олдилар.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими