Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси

Варисова Максуда Азизовна

Қўмита раҳбари ўринбосари: Варисова Максуда Азизовна


Қўмита тадбирлари

Тиббий хизматнинг интеграцияси ва самарали бошқарилишини таъминлайдиган замонавий дастурий маҳсулотлар жорий этилмаган
07 June 2019
Тиббий хизматнинг интеграцияси ва самарали бошқарилишини таъминлайдиган замонавий дастурий маҳсулотлар жорий этилмаган

Тадбирда таъкидландики, тиббиёт муассасалари, марказларнинг сайтларидан аҳоли керакли маълумотларни ололмаяпти. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, тиббиёт марказлари сайтларидан фуқаролар ўзига керакли бўлган фақатгина 30 фоиз маълумотни олиши мумкин экан. Баъзи муассасаларда бу кўрсаткич 30 фоизданам паст. Депутатлар мазкур масала юзасидан мутасаддилардан изоҳ сўради. Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, бунга асосий сабаб мазкур муассасаларда АКТ бўйича мутахассис етишмайди. Бори ҳам талабга жавоб бермаяпти. 

Тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишдаги номутаносибликлар қачон барҳам этилади?
04 June 2019
Тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишдаги номутаносибликлар қачон барҳам этилади?

Тадбирда депутатлар айни пайтда амалда бўлган, 2017 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан келишилган ҳолда тасдиқланган Бирламчи тиббий-санитария муассасалари тиббий персоналининг вақтинчалик штат нормативлари” бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермаётгани, шунингдек, қишлоқ ва шаҳардаги бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат нормативлари ўртасида номутаносибликлар мавжудлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Иммунопрофилактика соҳасини ҳуқуқий тартибга солишга эҳтиёж борми?
31 May 2019
Иммунопрофилактика соҳасини ҳуқуқий тартибга солишга эҳтиёж борми?

2019 йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси ҳамда унинг ҳуқуқий асосини яратиш масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Кундузги шифохоналар нега самарали ишламаяпти?
29 May 2019
Кундузги шифохоналар нега самарали ишламаяпти?

Таъкидланганидек, кўпчиликнинг кеча–кундуз шифохонада ётиб даволанишга имкони бўлавермайди. Натижада, айниқса, кекса ёшдаги фуқаролар, эҳтиёжманд аҳоли қатлами ётиб даволанмайди. Ўзига яқин ҳудуддаги оилавий ёки қишлоқ оилавий поликлиникалардаги кундузги шифохоналар ана шундай тоифадаги беморлар учун жуда қўл келади. Ваҳоланки, оилавий поликлиниканинг ўзида қон таҳлили ва бошқа анализларни ҳам топшириш, тегишли муолажаларни олиш имкони мавжуд.

Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим
23 May 2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм маблағнинг манзилли йўналтирилгани боис, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати кундан-кунга ошиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?
25 April 2019
Депутатларнинг танқидига нима сабаб бўлди?

Ҳисоботда келтирилганидек, мамлакатимизда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва улар билан аҳолини қамраб олишни кенгайтириш мақсадида “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш доирасида I чоракда 516 та тиббиёт муассасасига қиймати 3,4 миллион АҚШ доллари бўлган 131 хилдаги тиббий ускуналар (рентген, реанимацион асбоб-ускуналар, тиббий анжом ва жиҳозлар)  етказиб берилган.

ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?
21 February 2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан заиф бўлган гуруҳларини ахборот-таълим хизматлари, маслаҳат бериш ҳамда зарурат бўлганда, мурожаат этганларни турли тиббий ва психологик ёрдам олиш учун тегишли муассасаларга юбориш билан шуғулланади.

11 January 2019
Янги қўмита ўз фаолиятини сарҳисоб қилди

Таҳлиллар натижасида нормативларда кўплаб ноаниқликлар мавжудлиги, ҳар хил ёндашувлар борлиги аниқланди. Масалан, патронаж ҳамшира шаҳардаги оилавий поликлиника учун ҳар 667 нафар аҳолига 1 ставка, ундан хизмат кўрсатиш радиуси каттароқ бўлган қишлоқ врачлик пунктлари учун ҳар 750 нафар аҳолига 1 ставка, бирламчи тизимдаги хизмат кўрсатиш радиуси энг катта бўлган қишлоқ оилавий поликлиникалари учун эса ҳар 1000 нафар аҳолига 1 ставка кўзда тутилган. 

Соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш — депутатлар эътиборида
14 December 2018
Соғлиқни сақлаш ва санитария-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш — депутатлар эътиборида

2018 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмиталари ҳамкорлигида “Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда муҳим қадам” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахбороти эшитилди
23 November 2018
ОИТСга қарши кураш маркази директорининг ахбороти эшитилди

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширлаётган ислоҳотлар доирасида аҳолининг соғлиғини сақлаш, шу жумладан, одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик профилактикаси, ташхиси ва уни даволаш соҳасидан қатор ижобий натижаларга эришилди. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.02.2020
Ёшлар парламент аъзоларининг доимий эътиборида

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Маданият саройи ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида “АКАДЕМИК...

17.02.2020
Экологик партия фракцияси аъзоларининг позицияси қандай?

2020 йил 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг...

17.02.2020
Давлат дастури лойиҳаси — фракция аъзолари эътиборида

Жорий йилнинг 17 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик...

Тадбирлар тақвими