Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Алихонов Борий Ботирович

Қўмита раҳбари: Алихонов Борий Ботирович

Ибрагимова Зухра Аметовна

Қўмита раҳбари ўринбосари: Ибрагимова Зухра Аметовна


Қўмита тадбирлари

28 December 2015
Фаолиятлар сарҳисоби: таҳлил, натижа ва келгуси режалар

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати ташаббуси билан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан “Йил сарҳисоби: 2015 йилдаги фаолият якуни ва истиқболдаги режалар” мавзусига бағишлаб оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, қўмита ҳузурида тузилган экспертлар гуруҳи аъзолари, экология ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари, Экоҳаракат фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

 

03 November 2015
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш – депутатлар эътиборида

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шунингдек асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепциясининг лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

09 September 2015
Аҳоли фаровонлигини юксалтириш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Чунончи, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

12 May 2015
Экологик таълим истиқболлари ва қонунчилик

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизда экологик таълим-тарбияни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

04 May 2015
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий ва халқаро даражадаги долзарб масала

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари ҳамкорлигида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг хуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

03 April 2015
«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамага киритилмоқда

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси “Адолат” СДП фракцияси билан ҳамкорликда «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

24 March 2015
Қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва қўмиталар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, эколог мутахассислар иштирок этди. 

16 March 2015
Ўсимлик дунёси муҳофазаси доимо эътиборда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

25 February 2015
Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи,Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари ҳамкорлигида “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

19 February 2015
Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Экоҳаракат депутатлари гуруҳи фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жорий йил 23 январида ўтказилган қўшма мажлисидаги маърузаларида парламентнинг келгусидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар баён этилди. 



Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...

Тадбирлар тақвими