Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Алихонов Борий Ботирович

Қўмита раҳбари: Алихонов Борий Ботирович

Қўмита раҳбари ўринбосари:


Қўмита тадбирлари

24 December 2013
Семинар Экоҳаракат депутатларининг навбатдаги вазифаларига бағишланди

2013 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳи томонидан 2014 йил мамлакатимизда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан келгусидаги устувор вазифалар ҳамда “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди. 

06 November 2013
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланди

2013 йилнинг 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг ишчи гуруҳи томонидан иккинчи ўқишга тайёрланган “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланганйиғилиши бўлиб ўтди.  

05 August 2013
Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланди

2013 йил 5 август куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Экоҳаракатдан сайланган депутатлар гуруҳи ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Экологик назоратнинг аcосий вазифалари” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

29 July 2013
Қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда

2013 йил 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда “Жамият” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида «Экологик назоратнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва роли» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

16 July 2013
Ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда

2013 йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини такомиллаштиришга доир дастлабки кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

13 November 2012
Бюджетнома қўшма мажлисда муҳокама этилди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан Экоҳаракат депутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда 2013 йилги Бюджетнома, шу жумладан, 2013 йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган қўшма мажлис ўтказилди.

31 October 2012
Қўмита эшитуви ўтказилди

2012 йил 31 октябрь куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи томонидан “2008‑2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегияси ва Ҳаракат режаси амалга оширилишининг бориши тўғрисида”ги масалалар юзасидан эшитув ўтказилди.

11 September 2012
Дастур ижроси таҳлил этилди

2012 йил 11 сентябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури ва уни рўёбга чиқариш тадбирларининг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш якунларига бағишланган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгайтирилган қўшма мажлис
11 November 2011
Кенгайтирилган қўшма мажлис

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Аграр ва сув хўжалиги масалалари ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари томонидан Экоҳаракат депутатлар гуруҳи билан ҳамкорликда 2012 йилги Бюджетнома, шу жумладан, 2012 йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган қўшма мажлис бўлиб ўтди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2019
Салоҳиддин ҲАМДАМОВ: Энди электрон пуллар тизими тартибга солинади

Банк тизими барқарорлигининг таъминланиши, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил бориши...

23.09.2019
Норма ижодкорлиги — устувор вазифа, давр талабига айланмоқда

Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириб бориш туб замирида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул...

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

Тадбирлар тақвими